Ўзбекистонда 2025 йилгача давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи Санжар Қурбоналиев маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021—2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси илғор хорижий тажрибага асосан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.
Стратегиянинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
- корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш;
- давлат иштирокидаги корхоналар сонини муттасил қисқартириб бориш;
- корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш.
Изоҳ (0)