Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–сентябрь ойларида йирик корхоналар томонидан жами 3,1 минг тонна чинни идишлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Таъкидланишича, чинни идишлар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,2 фоизга ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан чинни идишлар ишлаб чиқаришда энг юқори улуш 55,7 фоиз билан Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган. Вилоятда 1,7 минг тонна чинни идишлар ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)