Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 1 ноябрь куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашув вақтида Афғонистон ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Владимир Норовга Афғонистонни мавжуд муаммолар билан ташлаб қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Бундай вазият, шубҳасиз, минтақавий ва халқаро хавфсизлик учун салбий оқибатларга олиб келади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон доимо Афғонистоннинг барча ички сиёсий кучлари, жумладан, «Толибон» ҳаракати билан тенг мулоқот олиб борган. Ҳозирги кунда мамлакатда оғир гуманитар вазият юзага келган бўлиб, бу ҳолат қиш мавсумида янада кескин тус олиши бизни жиддий ташвишга солмоқда. Ижтимоий ёрдамдан маҳрум бўлган миллионлаб инсонлар оғир вазиятда қолган.

Тан олиш керак, «Толибон» ҳукумати ва қўшни давлатлар бу муаммони мустақил равишда ҳал этишга қодир эмас. Халқаро ҳамжамият биргаликда ҳаракат қилиб, афғон халқига амалий ёрдам кўрсатиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон афғон халқига бир неча бор озиқ-овқат, бирламчи зарурий маҳсулотлар, дори-дармон ва кийим-кечаклардан иборат бўлган инсонпарварлик ёрдамини юборган. Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти Термизда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича махсус жамғарма таъсис этиш ташаббусини илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукумати билан мажбуриятларни босқичма-босқич бажарилиши масаласини мувофиқлаштириш бўйича юқори даражадаги Халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббуси билан чиқди.

Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш каби йирик инфратузилма лойиҳалари орқали Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини боғловчи транспорт йўлагига айланиши мумкин.

Шу боис биз Афғонистоннинг хориждаги молиявий ресурсларига қўйилган чекловни олиб ташлаш ҳамда халқаро институтлар томонидан ушбу мамлакатдаги турли инфраструктура лойиҳаларини янада фаолроқ молиялаштирилишини муҳим деб ҳисоблаймиз, — дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони 43 нафар афғонистонлик мутахассис учун аэронавигация, радар назорати ва бошқа йўналишларда ўқув машғулотларини ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида эътироф этиб, доимо ушбу мамлакатни минтақадаги иқтисодий жараёнларга фаол жалб қилиш тарафдори экани таъкидланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Спорт
“ПСЖ” кетма-кет 2-мавсум Франция Кубогини эрта тарк этди. Месси ушбу мусобақада бирорта ғалабага эришмади
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg