Gecce нашри журналистлари сўровномада иштирок этган томошабинлар фикрига асосланиб, туркиялик энг гўзал актриса номини аниқлади. Сўров давомида мамлакатнинг 23 вилоятида юзлаб аҳоли билан суҳбат ўтказилди, деб ёзади «RusTurkey.com».
Қайд этилишича, респондентларнинг 49,2 фоизи Эбру Шаҳинга овоз берган. Эслатиб ўтамиз, актриса ўзбек томошабинларга «Истанбуллик келин» ва «Беқарор» сериаллари орқали таниш. Актриса Туркияда айнан «Беқарор» сериалида суратга тушганидан кейин машҳурликка эришди.
Иккинчи ўринни (11,9 фоиз овоз) «Қулупнай ҳиди» ва «309-рақам» сериалида иштирок этиб, шуҳрат қозонган актриса Демет Ўздемир эгаллади.
Кўплаб фильм ва телесериаллардаги роллари билан танилган Асли Энвер кучли учликка кирди. Актриса «Истанбуллик келин» сериалида бош қаҳрамон Сурейя образи билан барчанинг ёдида қолган.
Мавзуга доир:
- Ҳанде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ва вазн йўқотиб, таниб бўлмас даражада ўзгарган бошқа турк актрисалари (фото)
- Бурак Ўзчивит, Киванч Татлитуғ ва бошқа машҳур турк актёрлари кинодаги карьераси давомида қанчалик ўзгарган?
- Суратга олиш майдончасида жанжал келтириб чиқарган энг инжиқ турк актёр ва актрисалари (фото)
Изоҳ (0)