• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «10 минг евро бермоқчи бўлишган». Хонанда Дилноз Ҳакимова продюсерсиз ишлаши сабаби ҳамда хориждан тушган ножўя таклиф ҳақида (видео)

    Хонанда Дилноз Ҳакимова «Яшин ТВ» YouTube каналига берган интервьюсида болалиги, оиласи, ётиб олиб куйлаган қўшиғини куйлаган вақтда маст бўлгани ҳақида тарқалган миш-мишларга жавоби, кийиниши ҳақида салбий фикр билдирувчи инсонларга муносабати, тез-тез Москвага боришининг сабаби ва чет элда турмуш қургани ҳақидаги миш-мишлар, «Sayyod.com» билан ишлагани ва ҳозир нима сабабдан продюсери йўқлиги, расмлари сабаб чет элдан ножўя таклиф тушгани ҳақида гапирди.

    «Бизнинг оиламизда санъаткор, ижодкор инсонлар йўқ»

    «Фамилиям Ҳакимова эмас, кўпчилик Ҳакимова деб ўйлайди, ёзади, ҳаттоки Ҳакимова деб фахрий ёрлиқлар беришган. Instagram’да ҳам, расмий жойларда ҳам Ҳакимова деб танилганман. Аслида фамилиям Неъматуллаева,  буни бобомнинг исмига ўзгартирмоқчи бўлганман. Ҳужжатлар билан муаммо бўлгани учун, алмаштира олмаганим учун, Instagram’да аккаунт очганимда Ҳакимова деб ёзганман. Видеолар тарқалиб кетгандан кейин ҳозиргача Ҳакимова дейишади. Ижодда Дилноз, исмим билан танилганман. Фарғоналикман, оилада учта қизмиз, мен энг каттасиман. Бизнинг оиламизда санъаткор, ижодкор инсонлар йўқ.

    Бизда ҳамма ҳарбий йўналишда ишлайди. Онам майёр, отам ички ишларда, тоғам, ҳаммалари шу йўлда. Мен мусиқани, рақсга тушишни ёшлигимдан яхши кўрганман, пианинодан Севара Назархоннинг холаси дарс берган. Боғчада, қўшиқ айтиб, рақсга тушган пайтим, менда истеъдод борлигини сезишган. Кейин мусиқа мактабига беришган, бунинг учун ойимга раҳмат айтаман. Улар тиғиз иш режасига қарамай мен билан студияларга қўшиқ ёзишга бориб доим қўллаб-қувватлаган», — дейди хонанда.

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    «Бу ҳолатдан хафа бўлмаганман»

    «Шу ҳолатдан хурсанд бўлган нарсам, ётиб куйлади дейилган жойда, ‘ичиб олибдими’, ‘чекиб олибдими’, деган баъзи бўлмағур сўзлар бўлган, бироқ қўшиқни куйлай олмабди деган жойи бўлмаган. Ҳамма нарсанинг асосийсига эътибор бераман, мен хонандаман, овозим билан боғлиқ сўзларга эътибор бераман, улар эса овозимни гапирмаган. Ётиб куйлайманми, ‘ичиб қотиб қолибди’, деган гаплар бўладими, ўзингиз тўғри бўлсангиз бу гапларга эътибор бермайсиз. Ҳеч қайсини ичимга олмаганман, бу гаплар мен ҳақимда эмас. Агар айта олмабди, деса хафа бўлардим, бу ҳолатдан эса хафа бўлмаганман.

    Ҳа, мен ётиб куйлаган қизман. Мен рестораннинг тепа қисмида қўшиқ куйлаганман, у жой ‘барний’ бўлган. Сардор аканинг гитарачилари келиб, ‘Дилноз, мен чалиб бераман, сен қўшиқ куйлаб бер’, деган. Пастга тушганмиз, хонада шишачаларнинг ичига шамлар қўйилган декорация бўлган», — дейди Дилноза Ҳакимова

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Хонанда кийиниши ҳақида салбий фикр билдирувчи инсонларга муносабати

    «Уларга ҳеч нарса демайман. Вақт ўтган сари ақл кираркан. Менда ҳозир жуда ҳам сокинлик ҳукм суради. Ўзим учун бўлиб олганман, бу нарса сиқилишимга арзийди, бу нарса муҳим, униси муҳим эмас деганман. Ростини айтаман, жуда кўп инсонлар ҳайрон қолади, четдан келадиган фикрларга унча эътибор бермайман. Чунки менинг ўзимнинг ўзим ҳақимдаги фикрим, ён атрофдаги ҳурмат қилган инсонларимнинг мен ҳақимдаги фикри муҳим, мени танимайдиган қанча инсонлар бор.

    Кузатувчиларимдан бири менга «сизнинг кўйлагингиз ёқмади» деб изоҳ ёзди. Кейин мен унинг саҳифасининг асосий суратини кўздан кечирдим, қарасам келинлик либосида тушган экан. Мен унга жавобан «сизнинг ҳам келин кўйлагингиз менга ёқмади, бироқ мен бу ҳақда гапирмаяпман-ку, дедим. Ҳамманинг ўз дунёқараши бор, уни ўзгартира олмайсиз. Шунинг учун кимнидир ўзгартиришга, ниманидир уқтиришга ҳаракат ҳам қилмаслик керак. Бу гаплар менга тегмайди, онамга тегади. У одамлар келиб юзимга ниманидир айтмаган, мен доим айтаман, юзимга келиб гапга жавобим бор, лекин кўрмаган, мавҳум инсонларнинг гапига жавоб беришимнинг ўзи аҳмоқлик.

    Мен гапларимда ҳам, изоҳларда ҳам, вақтимда ҳам жуда қизғанчиқман. Хафа қиладиган томони, онам баъзида янги клипим чиқса, унинг пастига изоҳларни ўқир экан. Шунда 100 та яхши изоҳ бўлиб, битта сал ёмони бўлса онам шуни ўқиб, ичига кириб, ‘қаранг, болам шу одам ўзи бунақа одам экан, сизга унақа дебди’, дейди. Аҳамият берманг, дейман, кузатувимдан айтаман, менда салбий изоҳлар жуда кам. Чунки ўзим ҳам бунга йўл қўймайман, пиар қилмайман, бировларнинг шахсий ҳаётимни кўрсатмайман. Шахсий ҳаётимни фақат ўртоқларим билишади, саҳифамга оиламни кам қўяман», — дейди хонанда.

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    «Фақат ижод, четга чиқсам дам оламан»

    «Мен яхши кўриб қолишим мумкин, лекин унақа мубтало бўлиб бировнинг орқасидан Москвага боришим мумкин эмас. Кўп бордим, тан оламан. Тўғрисини айтаман, иккита катта лойиҳа қиляпман, биринчиси арманлар билан. Ҳозир Арманистоннинг чегалари тинч эмас, у бари бир ички атмосферага ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун Москвада ҳам тинчлик бўлмаса ҳам улар мен учун ўша ерга келишяпти. Арманистонлик ижодкорларнинг киносига соунтраcк айтганман. Шуни орқасидан кўп бориб юрдим, энди ҳозир ўзимнинг қўшиғим устида иш олиб борилаётгани учун бораман. Фақат ижод, четга чиқсам дам оламан», — дейди хонанда.

    Дилноза Ҳакимова Сайёд билан ишлагани ва ҳозир нима сабабдан продюсери йўқлиги ҳақида

    «Ҳозир продюсерим йўқ, ўша пайтда Сайёд (Сардор Комилов) билан ишлаганман, кейин улар билан шартномани тугатганимдан кейин янги продюсер билан иш бошланиши керак бўлган. Бу иккаламиз томонимиздан келишилган қарор бўлган. Ундан кейин бошқа продюсер билан иш бошлаганман, шу пайт ишлаганимда мен продюсер билан ишлай олмаслигимни тушунганман. Ўзбекистонда продюсерлик борасида озгина оқсаш бор. Тан олиш керак, Ўзбекистонда продюсерлик мактабини ўзи йўқ. Одамлар продюсер кимлигини билмайди, инсонлар ҳомий билан продюсерни адаштириб қўйган.

    Ҳомий дегани продюсер эмас, продюсер дегани ҳомий эмас. Ҳомий ижодингиз учун пул тикадиган инсон, у сизнинг имижингизга, қўшиқ танлашингизга, қаерга боришингизга аралашмайди. Ҳомийлар ўзини продюсерман деяпти, ‘мен айтган ашулани айтасиз’, ‘менга шунақа имиж ёқди, шунақа чиқасиз’, ‘клипингизнинг шу жойини оламиз, чунки мен шуни хоҳлаяпман’, дейди. Бу жуда нотўғри, чунки ижодкор билан пулли инсоннинг орасида катта фарқ бор. Ўзим тан олиб ҳурмат қиладиган инсонларим бор, Шаҳзодани, Дилсўзни продюсери, уларда ҳамма нарса яхши ишлайди. Улар бу имиж қайси хонандаларга мос тушишини, қўшиқлар қайси хонанданинг овозига мос тушишини билади. Менга ҳомий бўлган бола ҳам ўзини продюсерман деган ва аралашишни бошлаган.

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Ўзимга талабчанлигимни ҳисобига бошқа инсонларга ҳам талабчанман. Қарасам, у инсонлар менга тўғри келмади, шу билан чиройли қилиб яхши нотада тугатганман. Ҳозиргача продюсерлардан таклиф бўлади, лекин улар менга тўғри келмайди», — дейди Дилноза Ҳакимова.

    «Яқинда номақбул таклифлар чет элдан ҳам бўлди. Охирги видеоларим чет эллик комментаторлар билан тўлиб кетди. Эрон ва бошқа давлатлардан кўп изоҳ ёзишди. Менимча ўша ердан таклиф келди, исм-фамилияси, қаерга таклиф қилинаётганим ёзилган, ‘битта зўр меҳмонхонанинг реклама ролиги учун сизни таклиф қиляпмиз, гонорарини 10 000 еврў, деди. Келиб-кетишингиз ҳаммаси бизнинг бўйнимизда, жойигача ёзилган. Муаммони текшириб кейин гаплашамиз, бўлди, админстратор билан мулоқот қиласиз деган жойимда ‘йўқ, сизнинг ўзингиздан сўраб олишимиз керак бўлган шахсий маълумотлар бор’, деяпти.

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Фото: Instagram /@dilnoz_ ҳакимова_

    Кейин,  майли, сўранг дедим, буни айтиш ҳам ғалати, ‘бизнинг бошлиғимиз сизни ёқтириб қолибди, уларни Ўзбекистонда нефть бизнеси бор’ деб фамилияси ва исмини қўрқмай ёзяпти. ‘Шу инсон билан шахсий алоқангиз, муносабатингиз бўлишини истаяпти, агар шу таклифимиз сизга тўғри келса, айтинғ, дейишяпти. Бу нарсага ҳайрон ҳам қолмайман. Кечирасиз, бу таклифингизни қабул қила олмайман, деб ёздим. Кейин улар ‘бўлди, тушундик, лекин сизга берган таклимиз ўз кучида турибди, нечтадир давлатда айланадиган реклама ролигида тушиб беришингизни хоҳлаймиз’, дейишди. Муҳими уларнинг нима дейиши эмас, ўзингизни қанақа тутишингиз», — дейди хонанда.

    01.11.2022, 14:18   Изоҳ (0)   73326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ижодга қайтаётган Шаҳриёр, туғилган кунини нишонлаган Жамбул Муҳаммедов, патир сотаётган Асал Шодиева

    31.10.2022, 22:40

    «Пешона тери билан қийинроқ экан». Даврон Кабулов қураётган меҳмонхона қачон ишга тушади?

    31.10.2022, 22:00

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (видео)

    31.10.2022, 19:40

    Хонанда Миродил Ҳакимов «Уйланамиз» қўшиғининг шеъри муаллифига 140 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

    31.10.2022, 17:33

    Голливуднинг анчадан бери экранда кўринмай қолган актёр ва актрисалари ҳозирда нима билан шуғулланади?

    31.10.2022, 17:25

    «Бу уларнинг ташаббуси эмасди». Ҳамдам Собиров ва Жалолиддин Аҳмадалиевнинг қўшиқларидан рухсатсиз фойдалангани учун кафе эгаси жаримага тортилганига изоҳ берилди

    31.10.2022, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.