Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 26,6 миллион долларга тенг бўлган гилам экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,2 миллион долларга кам.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Қирғизистон – 15,6 миллион доллар;
- Озарбайжон – 3,6 миллион доллар;
- Афғонистон – 2,6 миллион доллар;
- Россия – 2,5 миллион доллар;
- Қозоғистон – 1,1 миллион доллар;
- Тожикистон – 401 минг доллар.
Изоҳ (0)