• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституцияга риоя этилишини ким таъминлайди?!

    Конституциядаги нормалар жамиятдаги муҳим муаммоларни тўғридан-тўғри тартибга солсагина, инсон манфаатларига хизмат қилсагина, унинг юридик кучи эътироф этилади.

    Конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим мақсадларидан бири ҳам халқнинг Конституцияга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда конституциявий йўл билан уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этишдир.

    Табиий савол туғилади: Конституция нормаларига риоя этилишининг назорати қайси давлат органи ва идоралари томонидан амалга оширилади? Назаримизда, мазкур саволга жавобни жамият десак, мантиқан тўғри бўлади. Чунки бу вазифани амалга ошириш фақатгина ваколатли органлар эмас, дейлик Конституциявий суд, ижро ҳокимияти ва бошқа ваколатли идоралар зиммасидагина эмас, қолаверса, бевосита фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ҳам бунга бирдайин масъуллигини ҳис қилишлари лозим.

    Хабарингиз бор, 2018 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган эди. Мазкур қонуннинг асосий мақсади ҳам давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

    Ушбу қонунда давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар, жамоатчилик муҳокамаси; жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик фикрини ўрганиш каби жамоатчилик назоратининг янги шакллари мустаҳкамлаб қўйилди. Бу, албатта, конституциявий қоидаларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда ҳам муҳим мезон бўлиб хизмат қилади.Эсингизда бўлса, давлатимиз раҳбари Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда барча давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқароларнинг янги конституциявий норма ва принципларга оғишмай амал қилиши, Конституция тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат бўлиши шартлиги, давлат органлари, айниқса, судлар ўз фаолиятида Конституцияга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши, унинг нормаларига асосланиб иш кўриши зарурлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

    Бу борада бевосита ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳисобланади. Конституциявий суд фаолиятининг ҳуқуқий асослари Конституциянинг 108- ва 109-моддалари ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. 2021 йил 27 апрель куни «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги янги Конституциявий қонун қабул қилинди.

    Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва қонунчиликни либераллаштириш ғояларига мувофиқ бўлиб, бир қатор принципиал янгиликлар киритилиши билан боғлиқдир.

    Қонуннинг муҳим янгиликларидан бири – фуқаролар ва юридик шахсларга конституциявий ҳуқуқлари бузилгани юзасидан шикоят билан Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг берилиши бўлди. Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.

    Қолаверса, Конституциявий суд қарорларининг турлари ва уларни қабул қилиш, эълон қилиш ва кучга киритиш тартиби ҳамда қарорнинг юридик кучи тўғрисида нормалар қонунда ўз аксини топган. Конституциявий суд қарори қатъий ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас. Конституциявий суд қарори билан Конституцияга мувофиқ эмас, деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг муайян қисми ўзининг амал қилишини тугатади. Давлат органлари Конституцияга мувофиқ эмас, деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида қабул қилган ўз қарорларини бир ойдан кечиктирмай қайта кўриб чиқишлари шартлиги белгилаб қўйилди.

    Конституциявий суд фаолиятининг асосий йўналишларидан яна бири қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш ҳисобланади. Эътибор қарацак, 2021 йилда Конституциявий суд томонидан 1 063 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўрганиб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 67 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 67 та фармони, 227 та қарори, 11 та фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 574 та қарори, Бош прокурорнинг 28 та буйруғи, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 89 та қарори Конституцияга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб, таҳлил қилинган ва якунда тегишли қарорлар қабул қилинган.

    Ёки шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, аввалги йилларда Конституциявий судга бир йилда ўртача 800-1000 та мурожаат келган бўлса, янги қонун қабул қилинганидан кейин мурожаатлар сони 1,5 мингга етган. Шундан Конституциявий суднинг ваколатига тааллуқли мурожаатлар 127 та (16 фоиз)ни ташкил қилади. Улар қонунга биноан кўриб чиқилди, қолганлари Конституциявий судга тегишли бўлмагани учун мурожаатлар муаллифларига асослантирилган тушунтиришлар берилган ёҳуд тегишли ташкилотларга юборилган.

    Дарҳақиқат, Конституциядаги нормалар уларни қўллаш тартибини белгиловчи ва ривожлантирувчи алоҳида қонунчилик ҳужжатларининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилиши лозим. Бу орқали фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун асосий ҳуқуқий ҳимояни кафолатлаб беради.

    Мисол учун, жорий йилнинг февраль ойида Адлия вазирининг Олий Мажлис Сенати навбатдаги ялпи мажлисида 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотида қайд этилганидек, 2021 йил давомида вазирликка ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун 2 554 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси келиб тушган. Улардан 88 фоизи (2 246 та) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва 12 фоизи (308 та) экспертиза ўтказилмасдан қайтарилган. Лойиҳаларнинг 640 таси (28 фоизи) эътирозлар билан қайтарилган. Бу, албатта, мамлакатда Конституция ва қонун устуворлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётийлигини таъминлашда муҳим юридик хизмат десак, хато қилмаган бўламиз.

    Хулоса ўрнида айтиш лозимки, ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётида, ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда Конституциямиздан куч-қувват олиб ҳаракат қилиши, унга таяниши лозимлигини англаши лозим. Негаки, Конституция барча қонун ҳужжатларининг энг юқорисида турувчи Асосий қонун эканини ҳаётларида ҳис қилишлари лозим.

    Шерзод Зулфиқоров,Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори, эксперт гуруҳи аъзоси

    31.10.2022, 16:37   Изоҳ (0)   7026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    31.10.2022, 16:25

    Ўзбекистонда 9 ойда 2,6 млн тонна картошка етиштирилди

    31.10.2022, 16:23

    БААнинг Etihad Airways авиакомпанияси Ўзбекистон бозорига кириши мумкин

    31.10.2022, 15:47

    «Ўзбекнефтгаз»: Ernst & Young халқаро аудиторлик компаниясидан 2022 йил 1-ярим йиллик учун ижобий аудиторлик хулосаси олинди

    31.10.2022, 15:30

    Шавкат Мирзиёев Германия ташқи ишлар вазири ҳамда БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири билан учрашув ўтказади

    31.10.2022, 14:49

    Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги автойўл ўтказиш пункти 1,5 йилга ёпилади

    31.10.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.