• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инсоният тарихидаги энг кучли қурол — «Цар-бомба»нинг портлатилиши, бедарак йўқолган АҚШ ҳарбий самолёти ва 300 дан ортиқ патент олган шарикли ручка. Кун хронологиясида 30 октябрь

    30 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан тарихдаги энг кучли термоядворий қурол — «Цар-бомба»нинг СССРда портлатилиши, АҚШ ҳарбийлар бўлган самолётнинг Бермуд учбурчагида бедарак йўқолиши ва шарикли ручканинг ихтиро қилинишига оид фактлар ўрин олган.

    Инсоният тарихидаги энг кучли термоядровий бомбанинг портлатилиши

    1961 йил 30 октябрь куни Россиянинг Архангел вилояти таркибига кирувчи Янги Ер архипелагида AN602 термоядровий авиация бомбаси синовдан ўтказилганди. У инсоният тарихида яратилган энг кучли бомба бўлиб, «Цар-бомба» (бомбалар шоҳи) номини олган.
    Фото: Wikimedia Commons
    1950 йиллар бошида «ядровий мувозанат» Совет Иттифоқининг зарарига ишлай бошлаган. 1951 йилда СССРда жами 25 та ядровий бомба бўлган, АҚШда эса уларнинг сони 640 тани ташкил этган. Аммо гап фақат уларнинг сонида эмасди. 1948 йилда B-36 стратегик бомбардимончисини, 1955 йилда эса массив ядровий бомбаларни узоқ масофага ташишга қодир Б-62 самолётини синовдан ўтказган.

    Совет Иттифоқида бўлса ядровий бомбаларни АҚШ ҳудудига етказиш учун ишончли транспорт бўлмаган. Устунликка эришиш бўйича ишлар бир нечта йўналишда олиб борилган. Янгидан янги ядровий бомбалар ишлаб чиқарилган, уларни нишонга етказишнинг замонавий усуллари яратилган — узоқ авиация, ракеталар, сув ости кемалари. Шу билан бирга, мутлақо янги турдаги қуролни яратиш устида ҳам ишлар олиб борилган — у «оддий» ядровий қуроллардан фарқ қилиши керак эди.

    Аввал бошидан ядровий бомбаларнинг қуввати бир неча ўн килотонна билан чекланиши маълум бўлган. Гап шундаки, ўта оғир массада занжир реакцияси бутун портловчи зарядга таъсир кўрсата олмайди. Бир зумда энергия ажралишининг бошланиши моддаларни занжир реакциясига киришишидан олдин улоқтириб ташлайди.

    Портлаш қувватини бошқа бир усул билан ошириш керак эди. Ва ечим топилган: термоядровий синтез. Бошқарилувчан синтез ҳозирга қадар орзу ҳисобланади, бошқарилмайдиган (портловчи) синтез эса уддаланган.

    Мазкур йўналишдаги ишлар АҚШ ва СССРда бир вақтнинг ўзида давом этган. 1952 йил 1 ноябрь куни америкаликлар Тинч океанида биринчи термоядровий қурилмасини синовдан ўтказган. Бу уч қаватли уй катталигидаги «лаборатория намунаси» бўлиб, «оддий» TX-5 ядровий бомбаси суюқ дейтерий ва плутонийли улкан идишга жойлаштирилган. Улар бойитилмаган уран ва пўлат цилиндр билан қопланган.

    Конструкциянинг умумий оғирлиги, дейтерийни суюқ ҳолатда ушлаб туриш учун керак бўлган совитиш қурилмаси билан бирга 73,8 тоннани ташкил этган. Табиийки бундай массани ҳавога кўтариш ва уни бирор жойга ташлаш эса имконсиз.

    Термоядровий пойга

    Совет Иттифоқи ихчам термоядровий қуролни яратишда АҚШдан ўзиб кетган. 1953 йил 12 август куни Семипалатинск полигонида Андрей Сахаров ва Юлий Харитон томонидан саккиз йил давомида яратилган «RDC-6c» бомбаси синовдан ўтказилган. Унинг конструкцияси «енгил» (дейтерий, тритий ва уларнинг кимёвий бирикмалари) ҳамда «оғир» (уран-238) моддалар қатламидан иборат эди — шу сабабли бомбани норасмий равишда «қатламли» деб аташган. Унинг оғирлиги 7 тоннани ташкил этиб, самолёт бортига бемалол ортиш мумкин бўлган. Портлаш вақтида унинг қуввати 400 килотоннани ташкил этган.

    «Ядровий пойга» «термоядровий»га айланган — дунёнинг икки етакчи державаси ўз қуролларининг қуввати ёрдамида бир-бирини ортда қолдиришга уринган. 1954 йилнинг 1 март санасида Бикини маржон оролида «Касл Браво» синовдан ўтказилган ва америкаликлар 10,5 тоннали термоядровий қурилмани портлатган. Бу икки поғонали заряд бўлиб, термоядровий ёнилғи сифатида литий дейтерийсидан фойдаланилган — портлаш қуввати ҳисоб-китоблардан 2,5 баробарга ошиб, 15 мегатоннага етган.

    СССР 1955 йил 22 ноябрь куни жавоб юришини қилган — шу куни Семипалатинск полигонида «RDC-37» термоядровий бомбаси синовдан ўтказилган. Унинг номинал қуввати тахминан 3 мегатоннага етиши керак эди, бироқ синовда у қарийб икки баробарга — 1,6 мегатоннагача камайтирилган.

    1956 йилга келиб AN602 — «цар-бомба» устида ишлар бошланган. Москванинг фикрича, у ғарбни тутиб туришга мўлжалланган энг ишончли қуролга айланиши керак эди. Ихтирочилар унинг учун уч поғонали конструкцияни яратган: ядровий зарядли биринчи поғона (1,5 мегатонна қувват) иккинчи поғонада термоядровий реакциясини (50 мегатонна) ишга туширган. У ўз навбатида учинчи поғонада (яна 50 мегатонна) «Жеккил Хайд реакцияси»ни (уран-238 блокларида ядронинг тезкор нейтронлар таъсирида бўлиниши натижасида ҳосил бўладиган термоядровий синтез) келтириб чиқарган. Шундай қилиб, AN602 нинг умумий қуввати 101,5 мегатоннани ташкил этган.

    Фото: Wikimedia Commons
    Ихтирочилар бу каби қуролдан қўрқувга тушган — улар бундай конструкция фавқулодда радиациявий ифлосланишни юзага келтиради деб ҳисоблаган. Натижада конструкторлар жамоаси «Жеккил-Хайд реакцияси»дан воз кетиб, бомбанинг учинчи поғонасидаги уран компонентларини қўрғошинга алмаштирган. Бу умумий қувватни икки баробарга камайтириши керак эди.

    Умуман олганда «цар-бомба»нинг синовлари 1959 йилдаёқ ўтказилиши мумкин эди, аммо совет раҳбарияти AN602 борасидаги ишларни эълон қилмасликка қарор қилади. Ўша вақтда дунёда халқаро муносабатлар яхшиланишни бошлаган ва вазият ижобий томонга ўзгаришига умид бор эди. Аммо 1961 йил бошига келиб вазият яна кескинлашган. 1960 йил 1 майда СССР ҳудудида Френсис Пауэрс бошқарувидаги Lockhee U-2 жосуслик самолёти уриб туширилган. 1961 йил 17 апрелда Кубага Фидел Кастро режимини ўзгартирмоқчи бўлган десантлар жойлаштирилган. Шу сабабли «цар-бомба» лойиҳаси қайта тикланган.

    1961 йил 17 октябрь куни совет етакчиси Никита Хрушчёв Совет Иттифоқи Коммунистик партияси XXII чақириғида мурожаат билан чиқиб, ақл бовар қилмас даражадаги қувватга эга бомба синовдан ўтказилишини маълум қилган.

    30 октябрь тонгида майор Андрей Дурновсев бошчилигидаги экипаж Кола яриморолидаги аэродромдан ҳавога кўтарилган ва тез орада СССР Мудофаа вазирлигининг Янги Ердаги 6-сонли полигонига етиб борган. Ташувчи самолётни «Ту-16А» лаборатория самолёти кузатиб борган.

    Қуввати 50 миллион тротил эквивалентига тенг AN602 бомбаси соат 11:32 да Янги Ердан 4 километр баландликда портлаган. Қўзиқоринсимон булут кўлами 67 километрга чўзилган, ҳосил бўлган чақмоқни эса минг километр узоқликдан ҳам кузатиш мумкин эди.

    Портлаш тўлқини сайёрани уч марта айланиб чиққан. Портлаш эпимарказидан 400 километр узоқликда жойлашган қишлоқдаги ёғоч уйлар вайрон бўлган, тош уйларнинг томлари учиб кетган. Юз километр радиусда эса радиоалоқа узилган.

    Фото: Wikimedia Commons
    Портлаш қуввати лойиҳада келтирилган 51,5 мегатоннадан ошиб кетган — 58,6 мегатонна. Мазкур рекорд ҳозирга қадар янгиланмаган. 1960 йиллар охирида СССР ва АҚШ ядровий қуролланишни чеклаш бўйича музокаралар бошлаган.

    Бермуд учбурчагининг асосий жумбоғи: АҚШ ҳарбийлари бўлган самолёт қаерга йўқолганди?

    1954 йил 30 октябрь куни Бермуд учбурчаги яқинида ичида ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари бўлган АҚШ Ҳаво-денгиз кучларига тегишли самолёт сирли равишда ғойиб бўлганди. Азор ороллари томон учган R7V-1 кутилмаганда алоқага чиқмай қўйган — шундан кейин ундаги йўловчиларни ҳеч ким, ҳеч қачон кўрмаган. Қутқарувчилар ҳатто ҳалокат изларини ҳам топа олмаган. Самолёт қолдиқлари топилмаган: самолёт бутунлай йўқолганди.
    Фото: U.S. Navy
    Lockheed R7V-1 самолёти америкалик ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини Марокашдан олиб қайтаётган, йўлда эса Португалиянинг Терсейра оролида тўхташи керак эди. Борт Патаксент-Ривер базасидан кўтарилган. Фавқулодда ҳолат Бермуд учбурчагининг шимолий чегараси яқинида содир бўлгани боис кўплаб журналист ва сирли воқеаларга қизиқувчиларнинг эътиборини тортган. Қидирув операциялари ўтказилганига қарамай, самолёт қолдиқлари топилмаган. АҚШ Ҳаво-денгиз кучлари самолётининг йўқолиши тўғрисида расмий версия ҳам илгари сурилмаган.

    Атлантика океани узра узоқ давом этувчи парвозлар у вақтларда катта воқеа ҳисобланган. Шу сабабли экипаж таркибидан 21 киши ўрин олган: улар навбатма-навбат ўз вазифаларини бажариши керак бўлган. 12 нафар ҳарбий Por Liote авиабазасига хизматини давом эттириш учун учган. Улар Шимолий Африкада узоқ қолиб кетиши мумкинлиги сабаб айримлар оила аъзоларини ҳам ўзи билан сафарга олган: бортда тўрт нафар аёл ва беш нафар бола бўлган.

    «Бу улкан денгиз авиалайнери эди. Самолётда бўлган буюмлар рўйхати қолган: 111 та қутқарув нимчаси, 46 та ҳимоя костюмлари, 660 та қоғоз стакан ва бешта қутқарув қайиғи», — дейилади Лина фон Палянинг «Бермуд учбурчаги сирлари» китобида.

    Самолётда об-ҳаво радари ҳам бўлган — унинг ёрдамида учувчи хавфли ҳаво оқимларидан қочиши ҳамда хатарли атмосфера фронтини четлаб ўтиши мумкин эди. R7V-1 бошқа самолётлардан кўра яхшироқ ҳимояга эга бўлган. Парвоз давомида на довул, на кучли ёмғир кузатилган. Бунинг устида самолёт булутлардан баландда учиши керак эди. Командир қарама-қарши учаётдан рейс томонидан йўлда бироз ёмғир кузатилаётганидан огоҳлантирилган. Бундан шароитда двигателларнинг музлаш эҳтимоллиги деярли йўқ.

    1954 йил 30 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:39 да R7V-1 Мериленд штатидаги базадан ҳавога кўтарилган. Парвоз штат режимида амалга оширилган, бироқ охирги радиоалмашув 23:30 да бўлган ва шундан кейин экипаж алоқага чиқмаган. Белгиланган вақтда учувчилар учаётган жойлари ҳақида маълумот берган — Балтимордан 560 километр шарқда.

    Фото: Unfoldtimes
    Рейснинг аниқ координаталари — 38,06 даражада шимолий кенглик, 69,12 даража ғарбий узунлик, қирғоқдан 650 километр узоқликда. Lockheed фалокат сигналини бермаган. Шунчаки атмосферада эригандек йўқолиб қолган. У ҳақида маълумот берувчи бирорта деталь топилмаган: одамларнинг жасадлари ва на фюзеляж бўлаклари.

    Орадан 1,5 соат ўтгач, 31 октябрь куни соат 01:00 ларда ердаги диспетчерлар фавқулодда ҳолат эълон қилган. R7V-1 ни қидиршга кема ва самолётлар юборилган. Улар кун-у тун Нью-Жерси ва Ароз ороллари ўртасидаги ҳудудни текшириб чиққан. Мутахассисларга кўра, авиалайнерда бўлган буюмлари — қайиқлар ва нимчалар самолёт ҳавода портлагани ёки сувга урилганида ҳам шунчаки йўқолиб кетмайди, қутқарувчиларнинг кўзи уларга тушиши керак бўлган. Қидирув ишлари 4 ноябрь куни об-ҳавонинг ёмонлашгани боис тўхтатилган.

    «Шарикли ручкалар уруши»

    Америкалик банк ходими Жон Лауд биринчи шарикли ручка лойиҳасини ишлаб чиқиб, 1888 йилнинг 30 октябрь куни унга патент олган. Шундан кейин ушбу канцелярия буюмини такомиллаштириш бўйича 300 дан ортиқ патентлар берилган. 1960 йилга келиб шарикли руча мўйқалам ўрнини эгаллаб, цивилизация рамзларидан бирига айланди.
    Фото: Montegrappa
    «Икки йил давомида сиёҳ тўлдиришни талаб қилмайдиган ғаройиб, фантастик ручка», — дейилади New York Times газетасининг 1945 йилги рекламасида. 29 октябрь эрталаб Нью-Йоркдаги Gimbels универмагида бундай ручкани харид қилиш учун кўп минг кишилик навбат ҳосил бўлган. Дўкондаги барча — 10 минг дона ручка бир кунда сотилиб кетган.

    Лауднинг патентидаги ручка нотекис юзаларга — ёғоч, қадоқлашда ишлатиладиган қутилар устига ёзишга мўлжалланган. Ихтирочиларнинг аксарияти сиёҳ билан боғлиқ муаммони ҳал эта олмаган. У баъзида оқиб кетган, баъзан эса шарикка етмай қотиб қолган. Венгриялик журналист Ласло Биро эса ушбу иш қуролини такомиллаштиришга қарор қилган. Бунинг учун у кимёгар укаси Георгни ҳам жалб этган.

    Ака-ука Биролар ҳамкорликда керакли шарикли қурилма учун керакли сиёҳни яратишга муваффақ бўлади. Уни яратишда қоғозга тез шимиладиган глицириндан фойдаланилган. Шунингдек, улар ишончли шарикли механизмни ҳам яратган бўлиб, сиёҳ унинг ёрдамида қоғозга туширилган.

    Ака-укаларнинг ручкаси 1938 йили Аргентинада, кейинчалик Буюк Британияда патентланган бўлиб, у ерда ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари «Биро» маркаси остида фойдаланган. Бироқ у тижорий жиҳатдан муваффақият қозонмаган.

    «Биро»лар ихтиросининг тижорий потенциалини баҳолаган Рейнолдс патентни айланиб ўтиш учун ручка конструкциясини такомиллаштиришга қарор қилади. Муҳандис Уильям Хурнергарт янгича ечим таклиф этган: пружина остидаги поршен ва капилляр эффект ўрнига сиёҳ шарикка ортиш кучи остида узатилган. Шундай кўринишда ручка оммавий ишлаб чиқарила бошланган.

    Икки йилдан камроқ вақт ичида 2 миллион дона Reynolds Rocket ручкалари сотилган. Шундан кейин бозорда унинг рақиблари пайдо бўлган ва «шарикли ручкалар уруши» бошланган — реклама, патент ва нарх борасида. Охир-оқибат шарикли ручка нархи 12 доллардан 50 сентгача тушган. Нархлар билан бирга ручкаларнинг сифати ҳам тушиб кетган.
    Фото: Montegrappa
    1953 йилда франциялик Марсель Бик ака-ука Бироларнинг конструкциясини соддалаштириб, бир марталик Bic Cristal пластмасса ручкаларини чиқарган. Француз ўз ручкаларини йиғиладиган кўринишда тақдим этган. Уларнинг стерженини алмаштириш мумкин эди. Ручкаларни ишлаб чиқаришда у металлга аниқ ишлов бериш усулидан фойдаланган: ручкалардаги шариклар диаметри 1 миллиметрни ташкил этган холос.

    Космик рекордлар ўрнатган ручкалар

    Ер юзида ҳар сонияда 125 дона шарикли ручка сотилади. Одамлар ўртача бир йилда 4,1 дона ручкадан фойдаланади. Сифатли ручка ёрдамида 50 мингта сўз ёзиш мумкин.

    Совет мактабларида кичик синф ўқувчиларига шарикли ручкалардан фойдаланиш тақиқланган, бу тўғри ва чиройли ҳуснихат чиқаришга халақит беради деб ҳисобланган. Энг қиммат ручга Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган — платинали Montegrappa. Унинг нархи 1 миллион еврони ташкил этади.

    Фото: Montegrappa
    Вазнсизлик ҳолатида ёзадиган ручкани америкалик Пол Фишер ихтиро қилган. Статистикага кўра, ҳар йили юздан ортиқ одам шарикли ручкалар қалпоқчасига тиқилиб қолиш оқибатида вафот этади. Шунинг учун аксарият ручкаларнинг бундай қалпоқчаларининг юқори қисмида тешикчалар мавжуд — бу тиқилиб қолган одам ёрдам кўрсатилгунга қадар нафас олишига имкон беради.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССР тарихидаги даҳшатли денгиз ҳалокати, Хитойда якунланган «Бир оила — бир бола» сиёсати ва сайёрадаги энг кекса астронавт. Кун хронологиясида 29 октябрь

    30.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   56027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда миллий мотам эълон қилинди

    30.10.2022, 06:32

    Сеулда Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтидаги тиқилинч оқибатида 120 киши вафот этди — Yonhap

    29.10.2022, 23:08

    Америкаликлар Байден ва Трампнинг президентликка қайта сайланишига қандай қарайди?

    29.10.2022, 22:20

    Сеулда Хеллоуин байрамини нишонлаш пайтида тиқилинч сабаб 50 га яқин одам юрак хуружига учради (видео)

    29.10.2022, 21:50

    Пашинян Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғда яна 10—20 йилга қолишини хоҳлаяпти

    29.10.2022, 16:34

    Хитой Россияни ядро қуроли қўллашдан тўхтатиб қолиши мумкин. У Украинани ядровий зарбадан ҳимоя қилишга ваъда берган — FT

    29.10.2022, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.