Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри марказида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч сабаб камида 50 киши юрак хуружига учради. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ҳолат Сеул марказидаги Гамилтон меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Жабрланганларга барча зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Ҳалок бўлганлар сони ҳақида расмий маълумот ҳозирча мавжуд эмас. Айрим манбалар 20 га яқин киши вафот этганини ёзмоқда. Воқеа жойига 400 дан ортиқ қутқарувчилар юборилган. Жабрланганларнинг баъзиларида воқеа жойида юрак-ўпка реанимацияси ўтказилмоқда, баъзилари шифохоналарга юборилган.
Тарқалган кадрларда кўплаб одамлар шаҳар бўйлаб сайр қилаётганини кўриш мумкин. Фуқаролар эса бир-бирларига жуда яқин масофада ҳаракатланган, чунки кўчалар одамлар билан гавжум бўлган.
Агентликнинг маҳаллий ОАВга таяниб хабар беришича, оломон барлардан бири томон ҳаракатланган, чунки у ерга исми ошкор этилмаган машҳур шахс борган.
Изоҳ (0)