Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши билан боғлиқ коррупция айбловлари олиб ташланди.
Прокуратура «ПСЖ» ҳужумчиси ва келишувга алоқадор барча шахсларни оқлади.
DIS инвестиция компанияси Неймар, унинг оиласи, «Барселона» собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Росел, шунингдек, «Сантос» спорт директори Одилио Родригесни судга берганди.
Даъвогар Неймарга 5 йил қамоқ жазоси ва товон пули сифатида 150 миллион евро сўраган.
Прокурор барча айланувчиларнинг судда сўзлаган нутқидан сўнг «бирор жиноятга ҳатто ишора ҳам йўқлигини» таъкидлаган. У барча айбланувчиларнинг оқланишини сўраган.
DIS 2009 йилда, Неймарнинг «Сантос»даги фаолияти бошида 40% трансфер ҳуқуқига эга бўлган. Компания бразилиялик футболчининг «Барселона»га ўтишидан тушган маблағни олмаганини таъкидлаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)