Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Рома» Европа Лигасининг 5-турида «ҲИК» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Португалиялик мутахассис Еврокубоклардаги ғалабаларини 107 тага етказди ва рекорд қайд этди. «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Сир Алекс Фергюсон 106 та ғалаба билан Моуриньодан кейинги ўринни эгаллаб турибди. «Реал» билан ЕЧЛда сўнгги икки ўйиндан буён зафар қуча олмаётган Карло Анчелотти 105 та ғалаба билан 3-ўриндан жой олган.
Жозе Моуриньо фаолияти давомида «Порту», «Челси», «Интер», «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм»да ишлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)