2022 йил октябрь ойида Германияда Европа Иттифоқи стандартлари билан уйғунлаштирилган истеъмол нархлари октябрь ойида йиллик кўрсаткичда 11,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Инфляция сентябрь ойидаги 10,9 фоиздан тезлашди ва яна ўзининг тарихий максимал даражасини янгилади. Таҳлилчилар инфляция ўртача 10,9 фоиз даражасида қолишини кутганди.
Истеъмол нархларининг ўсиши сентябрь ойидаги 2,2 фоиздан 1,1 фоизгача пасайди. Мутахассислар ўртача 0,5 фоиз ўсишини башорат қилганди.
Немис стандартлари бўйича ҳисобланган инфляция октябрь ойида йиллик ҳисобда 10,4 фоизга тезлашди — 1951 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткич.
Германиядаги инфляция заиф евро, энергия инқирози ва таъминот занжирларида давом этаётган муаммолар туфайли кучаймоқда.
Октябрь ойида мамлакатда энергия нархи 43 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 20,3 фоизга, хизматлар нархи эса 4 фоизга ошди.
Германияда октябрь ойи учун инфляция бўйича якуний маълумотлар 11 ноябрда эълон қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция сентябрь ойига келиб йиллик ҳисобда 12,2 фоиз бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)