Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кэшбэклар 514 млрд сўмдан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Сентябрь ойида 1,2 млн нафар истеъмолчига 84,9 млрд сўм миқдорида кэшбэк тўлаб берилган. Бу истеъмолчилар сони ва кэшбэк миқдори бўйича йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Август ойи учун 788 минг нафар истеъмолчига 80,9 млрд сўм кэшбэк тўланганди.
Июль ойида бу кўрсаткич 70 млрд сўмдан, апрель ва июнь ойларида эса 60 млрд сўмдан ошган эди.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида — январь—август ойлари учун яна 3,3 млрд сўм кэшбэк тасдиқланди.
Йил бошидан буён 1,45 млн нафар фуқарога 514 млрд сўм кэшбэк тўлаб берилган.
Аввалроқ Солиқ мобил иловасида янги имкониятлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)