Ўзбекистонда банан импирти 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида 56,6 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йил бошидан бери Ўзбекистонга 104,4 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ўтган йилга қараганда деярли икки баробар кўпайган.
Ўзбекистон деярли барча бананларни Эквадордан олиб келмоқда — 102,5 минг тонна. Сентябрь ойининг ўзида 27 минг тонна банан ушбу давлатдан Ўзбекистонга келтирилган.
Январь—сентябрь ойларида Эквадордан ташқари Ўзбекистонга банан Қозоғистон (426 тонна), Туркия (197 тонна) ва Ҳиндистондан (144 тонна) импорт қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон уч ойдан бери бананни фақат Эквадордан сотиб олмоқда. Охирги марта банан бошқа мамлакатлардан июнь ойида импорт қилинган эди.
Аввалроқ йил бошидан бери Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга мева-сабзавот сотгани аниқланган эди.
Изоҳ (0)