Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Толиб Раҳматов меҳнат қонунчилиги талабларини бузган 28 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича тавсиялар берилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «Ўзтрансгаз» тизимида комплаенс-назорат бўлими ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида маълумот берилган. Ўтган давр мобайнида акциядорлик жамияти комплаенс-назорат бўлими томонидан 13 марта хизмат текшируви ўтказилган. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузган 28 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш юзасидан тавсиялар берилган. 2 та ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратурага тақдим этилган.

Шу билан бирга, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти комплаенс-назорат бўлими йилнинг 3-чораги мобайнида таркибий тузилмаларда коррупцияга қарши кураш бўйича мунтазам профилактик тадбирлар ўтказди.

Ишчи гуруҳлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида жами 71 та сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда фуқаролардан жами 162 та оғзаки мурожаат тушган бўлиб, кўтарилган муаммоли масалалар жойида мутахассислар томонидан ҳал этилди ёки тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

2022 йилнинг январь сентябрь ойларида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан 283 та ёзма, Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали 196 та, 13 та электрон почта орқали ва 203 та оғзаки мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 223 таси қаноатлантирилган, 258 таси бўйича муаллифларга тўлиқ тушунтиришлар берилган ва 18 таси бўйича ўрганишлар олиб бориляпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times