Андижон шаҳрида гаровга қўйилган мулкни сотиб юборган фирибгар аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган Malibu-2 автотранспорт воситасини гаровга қўймасдан, бошқа шахсга 28 минг долларга сотиб юборгани аниқланган. Оқибатда у банк манфаатларига 220,7 миллион сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)