Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардияси бўлинмаларини хабардор қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Қоровуллик бўлинмалари давлат органлари ва ташкилотларида жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар, шубҳа уйғотувчи ва қидирувдаги шахслар, авариялар, ёнғинлар, ҳалокатлар ва бошқа нохуш ҳолатлар аниқланганда:
- дарҳол ҳудудий ички ишлар органининг навбатчилик қисмига хабар беради;
- ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия ходимлари етиб келгунга қадар ҳуқуқбузарлик ва ҳодисаларнинг излари сақланишини таъминлайди;
- ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия ходимларига ҳодиса юзасидан ахборот беради;
- табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этади, одамларни эвакуация қилишда ёрдам кўрсатади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва кучга кирган.
Изоҳ (0)