Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Запорожье вилоятининг босиб олинган қисмида, минтақада спиртли ичимликлар савдоси чекланган эди. Бу ҳақда аввалроқ минтақанинг «ҳарбий-фуқаролик бошқаруви» аъзоси деб аталган «Биз Россия билан биргамиз» ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Фото: Anadolu Agency

Фото: Anadolu Agency

«Ҳарбий ҳолат жорий этилган ҳудудда алкоголли ичимликлар савдоси чекланган. Ҳарбий хизматчиларга алкоголли ичимликлар ва пиво сотиш қатъиян ман этилади», — деб ёзди Рогов ўзининг Telegram каналида.

Унга кўра, тадбиркорлар биринчи қоидабузарлик учун 10 минг рубль, иккинчиси учун эса 30 минг рубль миқдорида жаримага тортилади.

20 октябрдан бошлаб Запорожье вилоятининг аннексия қилинган қисмида ва Украинанинг Россия томонидан босиб олинган бошқа ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди