Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат президенти Владимир Путиннинг Британия янги бош вазири Риши Сунакка нима учун табрик йўлламаганига изоҳ берди, деб ёзади «РБК».
«Йўқ. Биласизми, Британия ҳозир дўстона бўлмаган давлатлар тоифасига киради. Шунинг учун табрик йўлланмади», — деди Песков Путин Сунакни табрикладими, деган саволга жавобан.
Аввалроқ Песков Москва Британия ҳукуматининг янги раҳбарини тайинлашда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун зарур шарт-шароитларни кўрмаётганини айтганди.
Аввалроқ Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Буюк Британия Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)