Дунёнинг турли нуқталаридаги WhatsApp фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ мессенжеридаги носозликлар ҳақида хабар бермоқда. Буни Downdetector интернет-ресурслари ишини кузатиш сервиси маълумотларидан кўриш мумкин.
Фойдаланувчилар асосан, мессенжер орқали хабар жўнатилмаётганидан шикоят қилмоқда, шунингдек, ҳам мобил ҳам компьютер версиясининг ишлашида муаммолар борлиги айтилмоқда.
WhatsApp’даги узилишлар ҳақида Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Европа, жумладан, Россия ва Украинадаги фойдаланувчилар хабар бермоқда.
WhatsApp’га эгалик қилувчи Мета компанияси узилишларга ҳали изоҳ бермади.
Изоҳ (0)