Америкалик бизнесмен Илон Маск шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни аҳмоқ деб атади. Каспаров унинг Украинадаги урушни тугатиш бўйича билдирган таклифларини танқид қилганди.
«Нимага одамлар Кремний водийсидаги шоҳона қасрида ўтириб олиб, Украинага нима қилиш кераклигини ўргатмоқда», — деган Каспаров.
Бунга жавобан Маск Twitter’да шундай ёзган: «Гарри Каспаров шахматни менинг iPhone’им каби яхши ўйнаши рост, аммо у барибир аҳмоқ».
Шу билан бирга Маск «қаср у ёқда турсин ҳатто уйи ҳам йўқ»лигини қўшимча қилди.
3 октябрь куни Маск Украинадаги урушни тугатиш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашган эди. Биринчи қадам сифатида у яқинда Россия томонидан аннексия қилинган Украина ҳудудларида БМТ назорати остида референдумлар ўтказишни таклиф қилган. SpaceX асосчисига кўра, Қрим расман Россия таркибида қолади, Украина эса бетарафлик мақомини олиши мумкин.
Унинг таклифлари кўпчилик, жумладан, Украина президенти Владимир Зеленский томонидан танқид қилинди.
Изоҳ (0)