АҚШ президенти Жо Байден вице-президент Камала Харрисни туғилган куни билан табриклар экан, уни «президент» деб юборди. Давлат раҳбарининг нутқи стенограммаси Оқ уй сайтида эълон қилинган.
«Яқинда Камаланинг туғилган куни бўлди. У 30 ёшга тўлди... Туғилган кунингиз билан табриклайман ажойиб президент!» — деди Байден (инглиз тилида — great president).
Харриснинг туғилган куни 20 октябрда бўлиб ўтганди, давлат раҳбари унинг ёши ҳақида ҳазиллашди – аслида вице-президент 58 ёшда. Оқ уй веб-сайтида Байден Харриснинг лавозимини айтишда янгилишиб «вице» сўзини тушириб қолдиргани ҳақида эслатма берилган.
Байден илгари ҳам бир неча бор ўз нутқида янглишган. Масалан, бир сафар у ўғлининг Ироқда ҳалок бўлганини айтган. Аслида эса Байденнинг катта ўғли 2015 йилда мия шиши туфайли вафот этган.
АҚШда президент вафот этган ёки истеъфога чиққан тақдирда вице-президент унинг ўрнини эгаллаб туради. У баъзи ҳолларда давлатни вақтинча бошқариши ҳам мумкин. Мисол учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида Байден режали тиббий кўрикдан ўтаётган пайтда, Харрис расман давлат раҳбарининг вазифаларини бажарган.
Изоҳ (0)