Таиланд ҳукумати мамлакатда коронавируснинг «вакциналарга чидамлилик даражаси юқори» ХББ штамми аниқлангандан кейин Таиланд аэропортларида COVID-19 учун скринингни кучайтирмоқда.
Коронавируснинг нисбатан тезроқ тарқаладиган ушбу варианти икки йўловчида аниқланган. Шундан сўнг Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли чоралар учун кўрсатма берган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ХББ — омикрон штаммининг бир тури бўлиб, у мавжуд вакциналарга қарши чидамлилик кўрсатган ва ҳозирги кунга қадар хусусиятлари энг ноаниқ вариантдир.
ХББ камида 26 мамлакатда топилган, дейилади ЖССТ маълумотида.
Изоҳ (0)