• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шойгу НАТО мамлакатлари мудофаа вазирларига қўнғироқ қилиб, Украина «ифлос бомба»ни портлатишга тайёрланаётганини билдирди

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 23 октябрь куни Франция, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ мудофаа вазирлари билан телефон орқали боғланди, деб ёзади Meduza. Уларнинг ҳар бири билан Шойгу Украинадаги «назорат қилиб бўлмайдиган даражада кучайиб кетишга мойил бўлган» вазиятни муҳокама қилди.

    Сергей Шойгу

    Сергей Шойгу
    Фото: «ТАСС»

    Франция, Туркия ва Буюк Британия вакиллари билан музокаралар чоғида, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Шойгу «Украина томонидан ‘ифлос бомба’ қўлланган ҳолда провокациялар амалга оширилиши эҳтимоли юзасидан ўз хавотирини» билдирган. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу версияни асословчи ҳеч қандай далилларни тақдим этмаган. Россия идорасининг Пентагон билан музокаралар ҳақидаги хабарида Россия вазири суҳбат чоғида «ифлос бомба» мавзусини кўтарган-кўтармаганига аниқлик киритилмаган.

    «Ифлос бомба» — радиоактив моддалардан таркиб топган, бироқ оддий портловчи моддага асосланган, яъни мустақил ядровий реакцияга қодир бўлмаган фаразий портловчи қурилма. «Ифлос бомба» одатда террористик ҳужумнинг эҳтимолий турларидан бири деб ҳисобланилади.

    Музокаралардан аввалроқ Шойгу «РИА Новости»га берган интервьюсида «Киев режими Украинада ‘ифлос бомба’ иштирокида провокация тайёрлаётгани» ҳақида маълум қилган эди. Россия давлат агентлиги «турли мамлакатлардаги, шу жумладан, Украинадаги ишончли манбалар»га таянган. Агентлик даъво қилишича, провокация, гўёки, Россияни оммавий қирғин қуролидан фойдаланишда айблаш ва «шу тариқа дунёда Москвага нисбатан ишончга путур етказишга қаратилган кучли аксилроссия кампаниясини бошлаш» учун тайёрланмоқда. «РИА Новости» хабарига қараганда, «ифлос бомба», гўёки, Украинада яратилмоқда, Киев эса «ядро қуроли таркибий қисмларининг Украинага тақдим этилиши эҳтимоли юзасидан» Буюк Британия билан мулоқот олиб бормоқда. Бошқа мустақил манбалар бу ахборотни тасдиқламаган.

    Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Сергей Шойгуни кескин вазиятни янада кучайтириш учун баҳона сифатида бундай баёнотларни қўлламасликка чақирди. Британия Мудофаа вазирлиги икки вазир ўртасида Россия томони ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини келтириб ўтди. Иккала вазир ҳам суҳбат чоғида ўзини «профессионал тарзда тутгани ва бир-бирига нисбатан ҳурматни сақлагани»ни қайд этди.

    Туркия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, хабар беришича, суҳбат мобайнида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Сергей Шойгуга Анқара минтақада барқарорликни қайта тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. «Томонлар минтақада вазиятни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин бўлган эҳтимолий провокациялар қаршисида огоҳликни сақлаш зарурлигини қайд этди», — дейилади Туркия Мудофаа вазирлиги хабарида.

    Украина ҳукумати «ифлос бомба» ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади. «Россиянинг Украина, гўёки, ‘ифлос бомба’ қўллашни режалаштираётгани ҳақидаги ёлғони қанчалик кулгили бўлса, шунчалик хавфлидир ҳам», — деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба. Унинг таъкидлашича, Украина Ядро қуроли тарқатмаслик ҳақидаги шартномани қўллаб-қувватлайди. «Бизда ҳеч қанақа ‘ифлос бомбалар’ йўқ ва биз уларга эга бўлишни режалаштирмаяпмиз… Россияликлар кўпинча ўзлари режалаштираётган нарсаларда бошқаларни айблайди», — деди Кулеба.

    Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Шойгунинг баёнотини изоҳлар экан, «безбетлик билан ёлғон гапирса, бунга кимдир ишонади, деб ўйлайдиган субъектлар ижросидаги мутлақо ва бутунлай кутилган бемаънилик» эканини айтди.

    Украина президенти Владимир Зеленский Украинада «ифлос бомба» фақат Россия томонидан қўлланилиши мумкинлигини маълум қилди.

    «Россия ўзи келган ҳамма жойда ўзидан кейин оммавий қабрлар, зиндонлар, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқлар, миналанган ерлар, йўқ қилинган инфратузилма ва табиий офатларни қолдиради. Европанинг бизга тегишли қисмида ядро қуроли қўллаши мумкин бўлган фақат битта субъект бор — ва шу субъектнинг ўзи ўртоқ Шойгуга кимларгадир қўнғироқ қилишни буюрган», — деди Зеленский ўз видеомурожаатида.

    Бу Россия томонидан сўнгги вақтларда Украинага қарата айтилаётган биринчи айблов эмас. 18 октябрь куни Россиянинг Украинага истилосига қўмондонлик қилувчи Сергей Суровикин Украина Херсон вилоятининг босиб олинган ҳудудида жойлашган Кахов ГЭС тўғонига ёппасига ракета зарбалари беришни режалаштираётганини айтганди. Америка урушни тадқиқ қилиш институти Россия, катта эҳтимол билан, Кахов ГЭС дамбасига зарар етказиб, ҳодисада Украинани айблашга тайёрланаётганини маълум қилди. Шундан кейин Зеленский, Киев ҳукумати маълумотларига таяниб, Россия ҳарбийлари Кахов ГЭС дамбасини миналаб қўйганини айтди.

    24.10.2022, 09:18   Изоҳ (1)   22003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 63877142@telegram.org / 24.10.2022, 13:51

      Гуёки Киевда ифлос бомба килмаслиги мумкиндай, гуёки Владимир Зедленский оппок беайб куёнча, миллатини 50 йил оркага тортган сиёсий клоун!!!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маск Washington Post газетасини иккиюзламачилар деб атади

    24.10.2022, 00:06

    Эрон Озарбайжон чегарасида ҳарбий машғулотлар бошлади

    23.10.2022, 22:56

    Исроил Эроннинг Суриядаги дрон базасига ҳужум қилди

    23.10.2022, 21:50

    Херсондаги теракт оқибатида бир киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди

    23.10.2022, 20:18

    Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди (видео)

    23.10.2022, 19:23

    Си Цзиньпин Хитой халқининг буюк вазифаси мамлакатни модернизация қилиш эканини айтди

    23.10.2022, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.