Эрон Озарбайжон билан чегарадош ҳудудларда ҳарбий машғулот бошлади, деб ёзади Ateo Breaking.
Машғулотлар Эрон шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбайжон провинциясида қуруқликдаги қўшинлар иштирокида ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад «Пасве ва Пироншеҳр аҳоли пунктлари ҳудудида бўлинмаларнинг тунги операцияларга жанговар тайёргарлигини ошириш», дейилади хабарда.
Эроннинг Озарбайжондаги элчихонаси масала юзасидан баёнот бериб, Теҳрон Бокуни икки давлат ҳарбий раҳбарлари муҳокама қилган машқлар ҳақида олдиндан хабардор қилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Эрон озар-арман можароларида Арманистон томонда эканлиги ойдинлашган.
Изоҳ (0)