Ўзбекистонлик олимлар янги балиқ турини кашф этди. Бу ҳақда «Дарё»га биолог-ихтиолог Бахтиёр Шералиев хабар берди.
Унинг Зоокейс халқаро илмий журналига таяниб ёзишича, аввалроқ Фарғона давлат университети ҳамда Хитойнинг Жанубий-ғарбий университети олимлари ҳамкорлигида Фарғона водийсидан ялангбалиқларга оид янги балиқ тури аниқланган.Таъкидланишича, Марказий Осиёдаги дарёлар ёпиқ сув ҳавзалари гуруҳига мансуб бўлгани сабабли мазкур дарёларда учрайдиган аксарият балиқлар эндемик турлар ҳисобланади. Ушбу балиқлар дунёнинг бошқа минтақасида учрамайди ва шу боис ҳам уларни ўрганишга бўлган талаб жуда юқори.
Бахтиёр Шералиев бошчилигидаги ихтиолог олимлар жамоаси бир неча йилдан бери Ўзбекистон, жумладан, Фарғона водийси сув ҳавзаларида тарқалган балиқларни ўрганиб келаётган бўлган.
Мазкур тадқиқотлар натижасида ўтган йили Шоҳимардон дарёсидан ялангбалиқларнинг Триплопҳйса ферганаэнсис деб номланган янги тури кашф этилган эди. Бу йил эса Сўх дарёсидан шу вақтгача фанга номаълум бўлган яна бир ялангбалиқ тури топилди. Унга тадқиқотчилар Сўх ялангбалиғи — Триплопҳйса дарёаэ деб ном беришди, — дейди Бахтиёр Шералиев.Қўшимча қилинишича, айни вақтда Ўзбекистонда ҳудудидаги сув ҳавзаларда 70 га яқин балиқ тури қайд қилинган.
Изоҳ (0)