Украина президенти Владимир Зеленский девонхонаси раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко инфратузилмага қилинган ҳужумлар туфайли Украина бўйлаб 1,3 миллиондан ортиқ одам электр энергиясиз қолганини айтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
У мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш бўйича вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади.
Бизнинг энергетика тизимимиз бир-бирига, бир вилоят бошқасига, шаҳардан шаҳарга боғланган. Ҳозирги вазиятда, реал вақт режимида соат 19:00 ҳолатига кўра, 1 миллион 361 минг 308 абонент электр энергиясиз қолган, — деди Тимошенко «Рада» парламент телеканали эфирида.
Унинг тушунтиришича, подстанциялар ва электр энергияси ишлаб чиқариш объектлари ўққа тутилиши оқибатида зарар кўрган.
Украина энергетика вазири Ҳерман Галушченко Россия армиясининг ҳужумлари туфайли Украинадаги энергетика иншоотларининг деярли учдан бир қисми зарар кўрганини маълум қилган.
Аввалроқ Украина электр энергиясини импорт қилиш бўйича музокараларни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)