2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон 564,1 миллион долларга тенг бўлган 22 447 та енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.
Натижада 9 ойдан буён автомобиллар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 430 тага ошган.
Шу билан бирга, сентябрь ойида машина импорти ҳажми ўтган ойга нисбатан ошиб, 52,5 миллион долларга етган. Август ойида бу кўрсаткич 50,7 миллион долларга, июлда эса 65 миллион долларга тенг эди.
Таққослаш учун, январда автомобиллар импорти 65,7 млн, февралда 58,8 млн, мартда 64,8 млн, апрелда 91,1 млн, майда 40,1 ва июнда 75,4 млн долларни ташкил қилган.
Йил бошидан бери Ўзбекистон автомобиль экспорти ҳажми 247,8 млн долларни ташкил этди.
Шундай қилиб, 9 ой якуни бўйича автомобиль импорти экспортдан 316,3 миллион доллар — 2,3 мартага ошган.
Шу тариқа Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)