• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Сув тошқинлари оқибати: Покистон Ўзбекистондан катта миқдорда пиёз сотиб ола бошлади

    Жорий йилнинг август ойидан бошлаб Покистон 2022 йилда ҳалокатли даражага етган сув тошқинлари оқибатида маҳаллий экинлар катта нобуд бўлгани сабабли Ўзбекистондан пиёз импорт қила бошлади. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда. 

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Октябрь ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистондан Покистонга пиёз жўнатиш ҳажми август ва сентябрь ойларига нисбатан бир неча баробар ошди. 

    Юк ташиш ҳажми ўсишининг асосий омилларидан бири Ўзбекистон ички бозорида пиёзнинг улгуржи нархларининг пасайиши ҳисобланади.

    Муссон ёмғирлари тошқинлар билан бирга Жанубий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган табиий ҳодисадир. Бироқ, 2022 йилда бу ҳодисалар ҳалокатли даражага етиб, Покистоннинг барча ҳудудларига таъсир қилди. 

    Бу ерда муссон мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмидан сентябргача давом этади. Аммо Покистонда 2022 йилда июнь ойининг ўрталаридан бошлаб кучли ёғингарчилик кузатилди.

    Улардан мамлакатнинг ғарбий ва жанубидаги вилоятлар энг кўп жабр кўрди, ёғингарчилик сўнгги 30 йилдаги ўртача кўрсаткичдан 400 фоизга кўп бўлди.

    Сув тошқинлари Покистон иқтисодиётига катта зарар етказди, мамлакат қишлоқ хўжалиги ҳам жиддий зарар кўрди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари кўп турдаги экинларнинг йўқолиши оқибатида қийинчиликларга учради. 

    Шунга кўра, Покистон асосий озиқ-овқат турларини, жумладан, мамлакатда истиқомат қилувчи халқларнинг анъанавий ошхонасида муҳим ўрин эгаллаган пиёзни фаол равишда импорт қила бошлади.

    2022 йил январь ойининг бошидан июль ойи охиригача Ўзбекистондан Покистонга пиёз экспорти деярли амалга оширилмаган. 

    Аммо сув тошқинлари савдони ўзгартирди ва шу йилнинг август ойидан бошлаб Покистон ушбу маҳсулотларни Ўзбекистондан фаол равишда импорт қила бошлади.

    Расмий статистик маълумотларга кўра, август ойи бошидан 2022 йилнинг жорий санасигача Ўзбекистондан Покистонга пиёз экспорти:

    • Август — 2,3 минг тонна,
    • Сентябрь — 2,9 минг тонна
    • Октябрь (20-санагача) — 9,7 минг тонна.

    Маълумотлардан кўриниб турибдики, 2022 йил октябрь ойининг дастлабки йигирма кунида Ўзбекистондан Покистонга пиёз жўнатиш ҳажми август ва сентябрь ойларига нисбатан камида 3,3 баробар ва 1,8 баробар кўп бўлган. 

    Бунга нима сабаб бўлмоқда?

    Ўзбек пиёзи экспортининг бундай кескин ошишининг асосий омилларидан бири 2022 йил октябрь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ички бозорида ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари сезиларли даражада пасайганлигидир. 

    Нархлар мониторингига кўра, 2022 йил 7 октябрдан 14 октябргача Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархи учдан бирига — 3000 сўмдан 2000 сўм/кг га пасайган. 

    Бироқ экспортчиларнинг фаол талаби бир ҳафтадан сўнг нархларни яна кўтарди — 2022 йил 14 октябрдан 21 октябргача пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 2000 дан 2500 сўм/кг гача  ошди. — 25 фоизга. 

    Шунга қарамай, жорий ўртача улгуржи нарх сентябрь ойидаги ўртача нархдан 17 фоиз ва 2022 йил август ойидаги ўртача қийматдан деярли 40 фоиз паст.

    Покистон сўнгги уч ойда ўзбек пиёзининг асосий харидори бўлиб, унинг Ўзбекистондан ушбу маҳсулотларнинг умумий экспортидаги улуши: август ойида — 70 фоиз, сентябрда — 79 фоиз, октябрда — 92 фоиз.

    22.10.2022, 16:23   Изоҳ (0)   25704
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча автомобиль сотилгани маълум бўлди

    22.10.2022, 14:53

    Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этаётгани маълум бўлди

    21.10.2022, 22:34

    2008 йилдаги инқирозни прогноз қилган Рубини дунёдаги иқтисодий вазият 1970 йиллардагидан ҳам ёмонроқлигини айтди

    21.10.2022, 22:10

    Россия энергетика объектларини ишдан чиқарган: Украина электр энергиясини импорт қилиш бўйича музокараларни бошлади

    21.10.2022, 21:32

    Илон Маск глобал рецессия қанча давом этишини прогноз қилди

    21.10.2022, 16:55

    Японияда нархлар ошиши 3 фоизга етди. Бу 1991 йилдан бери рекорд

    21.10.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.