22 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан АҚШ фойдасига ишлаган икки томонлама СССР агенти, Канада парламентида отишма уюштирган эркак ва Санкт-Петербургда заргарлик устахонасини очган Фаберже оид фактлар ўрин олган.
Марказий разведкага ишлаган СССР агенти
Бундан 60 йил олдин 22 октябрь куни АҚШ фойдасига жосуслик қилган СССР Марказий разведка бошқармаси ходими полковник Олег Пенковский ҳибсга олинган эди. Унинг қўлга олиниши СССРда жуда катта шов-шувга сабаб бўлганди.Пенковскийнинг ҳибсга олиниши Кариб инқирозининг авж палласига тўғри келган ва Сталин давридан кейин телевидение, радио ва газетада кенг ёритилган биринчи иш эди. Узоқ йиллар Пенковскийнинг фамилияси СССРда хоинлик рамзига айланиб келган. Унинг шахсий ва хизмат варақаси ҳар томондан таҳлил қилиб чиқилган.
Айрим психологларнинг таъкидлашича, бундан масъулиятли лавозимларга Пенковский каби отасиз тарбияланганларни тайинлаш мумкин эмас, чунки уларда иродали мафкура йўқ. Шунингдек, унинг Иккинчи жаҳон урушидаги жанговар тажрибаси ҳам шубҳа остига олинган, икки марта яраланганига қарамай, фронт олдидан узоқда, қўмондонлик постларида бўлган.
Бундан ташқари, у жуда эрта — 30 ёшида полковник унвонини олган, бу эса унга нисбатан турли шубҳаларни юзага келтирган. 1949-1953 йилларда Пенковский Совет армияси Ҳарбий-дипломатик академиясида ўқиган, хориж сафарларига, хусусан, биринчи бўлиб СССР элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташенинг катта ёрдамчиси сифатида Туркияга чиққан. Шу сафарнинг ўзида «қасоскор, жаҳлдор, карьерачи, ҳар қандай қабиҳликка қодир» характеристикасини олган.
Шу билан бирга, юқоридаги хусусиятлар унинг мартаба зиналаридан илдам кўтарилишига қаршилик қилмаган, шунинг учун унинг бўлинмасида ушбу кадрлар сиёсатини амалга оширишга рухсат берган «ГРУ» бошлиғи И.Серов лавозимидан четлатилган.
Пенковскийнинг ҳатто қонун билан ҳам муаммоси бўлган. Масалан, унинг Туркиядан Москвага чақириб олинишига элчихона ходими Истанбулдаги бозорда унинг заргарлик буюмларини сотмоқчи бўлганини кўриб қолгани сабаб бўлган. Бошқа бир версияга кўра, Пенковский Туркиядалигидаёқ ғарб дипломатларига совет ҳарбийларининг сирларини таклиф қилган, аммо уни қасддан шундай йўл тутаётган провокатор деб қабул қилишгани сабаб у ҳеч ким алоқага киришмаган.
Нима бўлганда ҳам бунинг учун у Разведка бош бошқармасидан (РББ) бўшатилган, бироқ жиноий жавобгарликка тортилмаган. 1957 йилда РББ бошлиғи ўринбосари А.Рогов Пенковскийни яна разведкага, 5-бошқарма катта офицери лавозимига қабул қилган. Бунинг учун кейинчалик Рогов ҳам жазоланган — лавозими ва унвони пасайтирилган.
1958-1959 йилларда Пенковский Ҳарбий академиянинг олий муҳандислик ва артиллерия курсларини тамомлаган ва айнан шу хориж разведкалари томонидан талабгир бўлган. Афтидан, Пенковскийнинг ўзи хориж махсус хизматларига уларни таклиф қилган, чунки у доим хорижда хизмат қилиш истагини билдириб келган.
Масалан, 1959-1960 йилларда у Ҳиндистондаги ҳарбий атташе бўлишга тайёрланган, аммо унинг номзоди рад этилгач, қаттиқ ғазабланган. Пенковский СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Илмий-тадқиқотларни мувофиқлаштириш давлат қўмитасининг ташқи алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида жосуслик қилиш имконини топади ва бу лавозим унга турли хил хорижий алоқаларни ўрнатишга имкон берган.
Бу борада унинг ғаразли режаларини амалга оширишга британиялик тадбиркор Гревилл Винн ёрдам берган. Разведкачи у билан Москвадаги қабулларнинг бирида, ғарб технология ва сирларини сотиб олишга қаратилган учрашувда танишганди.
Пенковский мунтазам равишда Американинг Москвадаги разведкасига ўз хизматларини таклиф этиб келган бўлса-да, уни оғдириб олиш ишлари 1961 йилнинг 20 апрелида, Лондонга амалга оширилган биринчи сафарида амалга оширилган. Ўша ерда у «Янг» ва «Алекс», кейинроқ — «Қаҳрамон» каби жосуслик тахаллусларини олиб, икки томонлама агентга айланган.
Аввалига Пенковский Британияга Фан ва техника давлат қўмитаси мутахассисларининг илмий ҳисоботларини юбориб турган, кейинроқ Совет халқининг онгини ташқи манбалардан манипуляция қилиш имконини берадиган таҳлилий маълумотларни тақдим этган, улар Марказий разведка бошқармасининг таркибий бўлинмалари томонидан СССР парчаланган вақтда ахборот урушида фойдаланилган.
Шу билан бирга, у турли совет ҳарбий бўлинмаларига тааллуқли махфий материалларни ҳам сотиб келган, бунинг учун Пенковскийга фуқаролик, АҚШ ёки Буюк Британия разведка бўлинмаларида ойига 2 минг долларлик юқори лавозим ва СССРда ишлагани учун ҳар ой 1000 доллардан пул таклиф қилишган.
У икки томонлама жосус сифатида уч ойдан ортиқ фаолият юрита олган холос, шундан кейин «КГБ» назоратига тушиб қолган. Аниқланишича, у инглизлар орқали ғарбга ҳар ҳафта разведка маълумотларни тақдим этиб келган.
1962 йил давомида у инглизлар ва америкаликларга махфий ҳужжатлар мавжуд 30 га яқин микроплёнкаларни юборган, аммо бутун жосуслик тармоғини аниқлаш мақсадида уни қўлга олишмаган. Энг муҳими Пенковский СССРнинг Куба можароси бўйича аниқ стратегияси ва ҳарбий режаларига оид маълумотларни берган.
Кариб инқирози бошланганида эса «КГБ» зудлик билан ўзини кўрсатиши лозим эди, шу сабабли икки томонлама жосусни қўлга олиш буйруғи берилган ва у 1962 йилнинг 22 октябрида ашёвий далиллар билан ушланган. Пенковсий «КГБ»га ўз хизматларини таклиф қилиб, СССР фойдасига икки томонлама жосуслик қилишини айтган, бироқ унинг режаси иш бермаган. 1963 йилнинг 11 майида Олий суд Ҳарбий коллегияси Олег Пенковскийни ватанга хиёнатда айбдор деб топиб, отишга ҳукм этган.
Ҳукм 16 май куни соат 16:17 да ижро этилган, шунингдек, унинг хизмат давомида қўлга киритган барча унвон ва мукофотлари бекор қилинган.
Канада парламентидаги отишма
2014 йилнинг 22 октябрь куни Канада пойтахтида жойлашган парламент биносида мамлакат бош вазири Стивен Харпер йиғилиш ўтказилаётган вақтда 30 дан ортиқ оқ овози янграган. Мерган ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўлдирилган. Бунгача бош вазир 15 дақиқа давомида омборхонага яширинган, депутатлар эса залдаги байроқ устунларидан найза ясашга тушган.Отишмани уюштирган шахс Канада Миллий ҳарбий мемориали ёнидаги фахрий қоровул аскаридан бирини отиб ташлаган. Ўқ еган капрал Натан Сирилё шифохонада вафот этган.
Ўлдирилган террорчи Зихаф-Бибо Канада фуқароси бўлиб, ўзига тўқ оиладан бўлган. Унинг отасида Ливияда Муаммар Каддафига қарши курашган. Жиноятчининг отаси 1990 йилдан бошлаб миграция хизматида ишлаб келган. Бибо ўзини ИШИД тарафдори ҳисоблаган.
Қирғин содир этилишидан олдин Зихаф-Бибо видео ёзиб қолдирган бўлиб, унда эркак «бир неча аскарни ўлдирмоқчилигини», бунга «Канада ташқи сиёсатидан норозилиги» сабаб қилиб кўрсатилган. Бундан олдин у ўз ҳамкасбларига жиҳодчилар ва Ғарбга қаршилик кўрсатувчи Яқин Шарқдаги бошқа шахсларни қўллаб-қувватлашини билдирган, аммо полиция томонидан террорчилик хавфи дея баҳоланмаган. Онасининг фикрича, ҳужум ўзини «қопқонда ҳис қилган» инсоннинг сўнгги ҳужуми бўлган. Зихаф-Бибонинг ёнида катта пичоқ топилган, бу у ростдан ҳам кимнидир бошидан жуда қилмоқчи бўлганини англатган.
Зихаф-Бибо қандай қилиб қуролни қўлга киритгани номаълум. Кўнгилсиз ҳодиса давомида ўқотар қуролларни харид қилиш ва унга эгалик қилиш қонун билан тақиқланган эди. Бундан ташқари, унинг бундан олдинги жиноий айбловлари, гиёҳванд моддалар истеъмол қилгани ва доимий манзили йўқлиги ўқотар қурол учун Канадада лицензия олишига йўл бермаган. Террорчининг жасади Ливияда дафн этилган.
Канададаги теракт кўплаб норозиликка сабаб бўлган ва мамлакат қонунчилигига қатор ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлган. Хусусан, Оттава ва Квебекдаги канадалик ҳарбий хизматчиларга ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлмаган вақтида ҳарбий форма кийиш тақиқланган. Отишма юз берган куннинг ўзида, Канада хавфсизлик хизмати ва разведкаси (CSIС)нинг ваколатларини кенгайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланган.
Фаберженинг Санкт-Петербурда очилган заргарлик устахонаси
1842 йилнинг 22 октябрида Густав Фаберже Санкт-Петербургда заргарлик устахонасини очган эди. Кейинчалик у заргарлик истеъдоди, бадиий диди ва тадбиркорлик қобилиятини ўзида мужассам этган ўғли — Карл Фаберженинг қўлига ўтган.Густав Фаберженинг аждодлари гугенотлар бўлиб, асли Франциянинг шимолий вилояти — Пикардиядан. Улар мамлакатни тарк этиб, Германия ва Ботиқбўйи орқали Россияга келган. Густав 1814 йилда Эстониянинг Пернау шаҳрида туғилган, Петербургда машҳур заргарлар Андреас Фердинанд Шпигел ва Иоганн Вилгелм Кейбел қўлида таҳсил олган. «Заргарлик иши устаси» номини олганидан кейин у 1842 йилда у кичик заргарлик устахонасини очади.
Фаберженинг рафиқаси — даниялик рассомнинг қизи Шарлотта Юнгштедтнинг ҳам заргар ижодидаги аҳамияти катта. Айнан Карл Фаберженинг онаси ўз ўғилларида ижодкорликни, ранглар уйғунлигини тарбиялашга ҳисса қўшган.
1860 йилда Густав ишларни топширади, устахона унинг ишчилари — Пендинг ва Заянчовскийлар қўлига ўтади. Германияда заргарлик ишини ўрганиб қайтган Карл Эрмитажда реставратор бўлиб ишлайди. Бу ерда у ўтган давр заргарликларининг усулларини ўрганади. 1870 йилда Карл Фаберже отасининг ишини давом эттириб, анча илгарилаб кетади — кичик устахона Россия империясидаги ва дунёдаги энг катта заргарлик корхонасига айланади.
Сўзсиз заргарлик истеъдодидан ташқари, Фаберже муваффақиятга ўқиш йиллари давомида тўплаган тажриба ва билимлари, шунингдек, томирида оқувчи тадбиркорлик сабаб эришади — Карл жуда кучли раҳбар бўлган. Аввалига у ҳеч қачон ҳамма нарсани ўзига тортиб олмаган — заргар сифатида у барча усталарни ҳурмат қилган. Фирманинг ҳар бир маҳсулотида «Фаберже» тамғасидан ташқари устанинг ўзи томонидан ясалган белги босилган.
Фаберже бутун дунёга танилган пасха тухумларидан ташқари, заргарлик буюмлари (сирғалар, узуклар), порцигаралар, буклама дастакли кўзойнаклар, соябон ушлагичлари, суратлар учун ромлар, қоғоз пичоқлар, соат учун корпус, кулдон ва бошқа кўплаб буюмларни ясаган.
Карл Фаберже ва унинг фирмаси заргарлик санъатидаги бутун бошли бир даврни ўзида мужассам этган. Ушбу давр 1914 йили, Биринчи жаҳон уруши бошланганида тугаган. Фаберже фабрикасининг ходимларини бир қисми фронтга олиб кетилган, қолганларни ҳарбий буюртмалар билан шуғулланган.
Уруш фирмани моддий жиҳатдан қийин аҳволга солиб қўйган, 1917 йилги инқилоб эса уни бутунлай йўққа чиқарган: фирма бўлинмаси 1918 йилда топилган, Москвадаги дўкони эса 1919 йилнинг февралига қадар ишлаган. Фаберженинг ўзи эса оиласи билан Швейцарияга Британия элчихонаси курьери ниқоби остида қочиб кетган. Уста 1920 йилнинг 24 сентябрида Лозаннада вафот этган.
«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.
Изоҳ (0)