Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.
Президент матбуот хизматининг қайд этишича, олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар, шу жумладан:
- Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022—2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;
- Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;
- Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;
- Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;
- Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.
Изоҳ (0)