Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри — Ўзбекистоннинг энг аҳолиси оз ҳудуди. Кейинги ўринлардан Навоийнинг Томди тумани ва Сирдарёнинг Ширин шаҳри жой олган.
- Ғозғон шаҳри – 9,0 минг киши;
- Томди тумани – 15,7 минг киши;
- Ширин шаҳри – 19,2 минг киши;
- Қоровулбозор тумани – 19,4 минг киши;
- Бўзатов тумани – 21,9 минг киши;
- Янгиобод тумани – 29,3 минг киши;
- Мўйноқ тумани – 33,4 минг киши;
- Конимех тумани – 37,2 минг киши;
- Учқудуқ тумани – 38,9 минг киши;
- Оҳангарон шаҳри – 40,5 минг киши.
Изоҳ (0)