Ижтимоий тармоқларда тадбиркор аёлнинг ҳарбий қисмда шартнома асосида очган тикув цехи ёпилгани ҳамда офицерлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчилар ўртасида келишмовчилик юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Мудофаа вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳақиқатан ҳам Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм инфратузилмаси ўзгартирилиши сабабли фуқаро Н.Х.га ҳарбий қисм ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ижара шартномасига асосан ажратилган жой (тикув цехи) ўрнига ҳарбий қисм ҳудудидан бошқа жой тақдим этилган ҳамда тадбиркорнинг норози бўлиб берган даъво аризаси суд томонидан рад этилган.
Келтирилган видеотасвирда мансаби катта офицер бошқа бир офицерга тегишли буйруқ талабларини бузишга қаратилган ҳаракатлари учун танбеҳ бергани акс этган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Қуролли Кучлар Интизом низоми ва Қуролли Кучлар Ички хизмат низомининг тегишли бандларига асосан видеотасвирлардаги ҳарбий хизматчиларга интизом чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)