«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси ҳукуматлари ўртасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Мазкур битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Изоҳ (0)