• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон ҳокими ва вазир можаросига сабаб бўлган фармкомпания раҳбари вилоят ССБга бошлиқ бўлди. Жамоатчилик буни муҳокама қилмоқда

    Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тадбиркор-фармацевт Журъатбек Қувватов раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Ушбу тайинловдан сўнг «Давлетовуз» масаланинг бошқа томони бор экани ҳақида пост қолдирди. Вилоят ҳокимлиги, ўз навбатида, вазият юзасидан тушунтириш берди.

    Фото: Андижон вилояти ССБ

    Фото: Андижон вилояти ССБ

    Telegram’даги «Давлетовуз» канали асосчиси Қобил Хидиров, хусусан, шундай ёзган.

    Бу ерда бошқа масала ҳам бор. «Маkro Farm Andijan» МЧЖга Андижон вилояти ҳокимининг назари тушган. Ҳар доим қўллаб-қувватлаб келади. Масалан, 2019 йилда мажлис қилиб, протокол чиқартиради. Унга кўра, вилоятдаги тиббиёт муассасаларидан пуллар йиғиб олиниб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳисоб рақамига марказлаштириш ҳамда ушбу пул маблағларига тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга мувофиқ, шприц, инфузион система ва тиббий қўлқоплар сотиб олиш топширилган.

    Топшириқ асосида «Маkro Farm Andijan» МЧЖ билан қонун талабларига зид равишда тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида жами 6,3 млрд сўмлик мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган шприц ва системалар сотиб олинган.

    Андижон вилоятида 2018—2019 йилларда шприц, система ва қўлқоплар билан таъминот даражаси зарур эҳтиёждан бир неча маротаба ортиққа таъминланган, лекин шошилинч ёрдам учун керакли бўлган ва бошқа дори воситалари эҳтиёжга нисбатан бир неча маротаба кам харид қилинган. Шу ва бошқа масалаларни деб 2019 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратурага мурожаат қилган, кейин Андижон вилоятининг ҳақоратли сўзларга тўла аудиоси тарқалган эди. Ўзи умуман, вилоят ҳокимининг суюкли фармкомпаниялари карантин пайти ҳам анча маза қилишган эди, — дейди у.

    Вилоят ҳокимлиги эса вазият бўйича расмий муносабат берди.
    Ҳақиқатан ҳам, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тайинланган раҳбар Ж.Қувватов тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришда Андижонда ўрнак бўладиган ишларни амалга оширишда фаол бўлган. Бундан ташқари, Андижонда инсулин, шприц ва бошқа турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишларини амалга оширган, шунингдек, кўплаб чет эллик инвесторларни жалб этган.

    Шунингдек, Андижон вилоятида намуна бўла оладиган хусусий тиббиёт муассасаларни ривожлантириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширган. Шуни таъкидлаш жоизки, тиббиёт ва фармацевтика йўналиши бўйича Андижон вилоятида энг кўп ишчи ўринлар яратган тадбиркор сифатида Ўзбекистон Республикаси президентининг алоҳида раҳматномасига сазовор бўлган.

    Мақолага эътибор қаратилганида, Андижонда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, арзон нархларда тақдим этилган дори-дармон, тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш жараёнлари нотўғри талқин этилган. Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги тажрибаси тиббиётни ривожлантирилишига муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.

    Бундан ташқари, соҳага янги раҳбар соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тайинлангани сир эмас. Дунёда кўплаб соҳалар каби тиббиёт соҳасида ҳам тажрибали менежерларнинг бошқаруви ўз самарасини бергани ҳаммамизга аён. Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини янада ривожлантиришга ҳисса қўшган шахснинг тизимга раҳбарлик лавозимига тайинланиши ҳам Андижон вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришда хизмат қилади.

    Шу ўринда вилоят ҳокими тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаши нотўғри талқин қилинмаслигини сўраб қоламиз, — дейилади муносабатда.

    Маълумот ўрнида, Журъатбек Қувватов 1986 йил Андижон шаҳрида туғилган, 2008 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Иш фаолиятини «Замин барака имкони» масъулияти чекланган жамияти дорихона мудирлигидан бошлаган. Турли йилларда дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази Андижон вилояти бўлими сертификатлаштириш бўйича эксперти, Андижон дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириб шўъба корхонаси директори вазифаларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан буён «Андижонфарм эркин иқтисодий зонаси» дирекцияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    У вилоятдаги йирик фармацевт тадбиркорлардан бири бўлиб, айни пайтда «Маkro farm academy» нодавлат таълим муассасаси, «Маkro farm al-sansar» қўшма корхонаси, мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштиришга ихтисослаштирилган «Макро техноагро бизнес» фермер хўжалиги, тиббий ва стоматология асбоблари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи «Маkro Farm Andijan» МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади. Бундан ташқари 2020 йилдан буён «Андижон» футбол клубига ҳам эгалик қилиб келмоқда.

    2020 йилнинг декабрь ойидан буён вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётган Салоҳиддин Юсупов саломатлиги туфайли ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнига бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш аввал шу лавозимда ишлаган Қудрат Ярқулов тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

    18.10.2022, 23:58   Изоҳ (0)   35345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди

    18.10.2022, 23:22

    Ўзбекистонда мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш харажатлари қоплаб берилади

    18.10.2022, 22:38

    Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик қилади

    18.10.2022, 22:24

    «Бу тадбиркорлар учун ҳам, касаначилар учун ҳам яхши имконият бўлди». Меҳнат вазирлиги масъули касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилиши ҳақида

    18.10.2022, 22:12

    «Дарё кундалиги»да 18 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    18.10.2022, 22:01

    Бухородаги ёқилғи тарқатиш шохобчасида 550 млн сўмдан ортиқ ёқилғи маҳсулотлари тўловларсиз бериб юборилди

    18.10.2022, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.