«Ўзгидромет» томонидан жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган эди. Марказнинг маълум қилишича, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17 октябрь куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига «Ўзгидромет» томонидан қуйидаги маслаҳатлар берилган.
- имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
- кўчада бўлганда, албатта, тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
- нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
АҚШнинг Ҳаво сифати индекси рейтинги маълумотларига кўра, Тошкент 17 октябрь соат 15:27 ҳолатига кўра дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар.
Изоҳ (0)