17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18—19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.
17—19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даражагача, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.
Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланида) бўлади.
17—18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15—20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)