Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика Гидрометеорология маркази 18 октябрь, сешанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

Марказ 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18—19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасайиб, қатор ҳудудларда ёмғир ёғишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди