Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида мингдан ортиқ аҳолини уйли қилиши кўзда тутилган Деҳқонобод City кўп қаватли уйлар мажмуаси қурилиши бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мажмуа очилишида иштирок этган вилоят ҳокими Муроджон Азимов, туман ҳокими Зоир Алиқулов ва секторлар раҳбарлари, шунингдек нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари янги уйлар қурилишининг илк пейдоворини қўйган.
Асли деҳқонободлик бўлган ва айни кунда Тошкентда фаолият юритувчи тадбиркор Тоҳир Саидов раҳбарлигидаги «Соф мад буилд» МЧЖ томонидан барпо қилиниши режалаштирилган мажмуа 8 гектар майдонда барпо этилади. Мажмуада 1034 нафар аҳолига мўлжалланган 6 та 5 қаватли турар жой бинолари қурилади, — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов.
Туман ҳокимининг қўшимча қилишича, мажмуа ёнида 500 та иш ўрни яратувчи тикув фабрикаси ҳам қурилмоқда.
Ушбу кўп қаватли турар жой бинолари аҳоли учун арзон нархларда берилади. Лойиҳани муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзлари қўлламоқда. Қолаверса айнан шу ҳудудда 500 та янги иш ўрни яратувчи тикув фабрикаси ҳам қурилмоқда, — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов.
Мавзуга доир: Фарғонада Fergana City мажмуаси қурилмоқда (фото)
Изоҳ (0)