Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 октябрь, душанба куни эрталаб Киев Россиянинг камикадзе-дронлари ҳужумига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, муҳим инфратузилма объектлари, шунингдек, турар жой иншоотига зарар етган. Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди.

Киев мэри Виталий Кличко дронлар билан берилган камида тўртта зарба ҳақида маълум қилди ва уриб туширилган Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз қурилмалардан бирининг бўлаклари суратини эълон қилди. «Дронлар билан ҳужум оқибатида Киевнинг Шевченко туманида нотурар жой биносида ёнғин юзага келди. Ёнғин бўлинмалари ишламоқда. Бир нечта турар жойларга зарар етган. Шифокорлар воқеа жойларига етиб борган. Жабрланганлар  ҳақидаги маълумотларни аниқлаштирмоқдамиз», — деб ёзди Кличко.

Россияпараст Telegram-канал «Рибарь» ёзишича, дронлардан бири Киев темир йўл вокзалига ҳужум қилган.

Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ҳужумнинг мақсади вокзал яқинидаги муҳим инфратузилма объектларидан бири бўлганини маълум қилди. Шунингдек, у дронлар ҳужуми давом этаётганини, бир гуруҳ учар қурилмалар Киев вилоятининг жануби ва шарқида қайд этилганини айтди. Герашченко кўп қаватли турар жой биноси зарар кўрганини маълум қилди.

«Украина темир йўллари» барча поездлар график бўйича қатнаётгани ҳақида хабар берди. Йўловчиларга ўз поездларини ерости бошпаналарида кутиш таклиф қилинган.

Украина ОАВлари Киев марказида ҳаракат тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Ҳаво ҳужумлари ҳақида Днепропетровск, Одесса, Николаев, Запорожье ва Суми вилоятларидан ҳам хабарлар келиб тушмоқда.

Украинанинг энг йирик шаҳарларига ҳужумлар ўтган ҳафта бошидан буён давом этмоқда. Владимир Путин буни Россиядаги терактларга жавоб деб атади, улардан бири сифатида президент Қрим кўпригидаги портлашни тилга олди.

14 октябрь, жума куни эса Путин «ҳозир ёппасига бериладиган зарбаларга зарурат йўқлиги, айни пайтда бошқа вазифалар тургани» ҳақида айтганди.

Украина шаҳарларига ҳужум

10 октябрь куни эрталаб Россия Украина шаҳарларига ёппасига ракета ҳужуми уюштирди. Россия Мудофаа вазирлиги мудофаа, энергетика ва алоқа объектларига ҳужум қилинганини айтди, бироқ фуқаролик объектлари ҳам ўқлар ёмғири остида қолган. Reuters қайд этишича, бу уруш бошланганидан буён Россиянинг энг йирик ҳаво ҳужуми бўлган.

Россия президенти Владимир Путин 10 октябрь куни эрталаб Украина шаҳарларининг ўққа тутилиши Керч бўғозидаги Қрим кўпригида содир бўлган портлашга жавоб бўлганини айтди. Бироқ Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк ракета зарбалари Қрим кўпригидаги портлашга алоқаси йўқлигини таъкидлади. «Россия армиясининг Украина шаҳарларига йўналтирилган бугунги ракета зарбалари бир неча ҳафта олдин режалаштирилган ва Қрим кўпригидаги портлаш билан боғлиқ эмас», — деди Подоляк.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?