2022 йилнинг 17 октябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, йиғилишда 2022 йил 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг биринчи саммити кун тартиби ва тайёргарлик жараёни, шу жумладан, ТДТ давлат раҳбарлари кенгашига имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсат ҳамда ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Изоҳ (0)