Кучли ёмғир Крит оролига катта зарар етказди. Бир нечта аҳоли пунктлари вайрон бўлди, автомобиллар денгизга ботиб кетди, деб ёзади The Rambler.
Таъкидланишича, уч соат ичидаги ёғингарчилик 300 мм дан ортган. Ёмғирлар Критдаги аэропортдаги учиш-қўниш йўлакларини сув остида қолдирди. Самолёт парвозлари тўхтатилди. Ҳаво қатновини тиклашнинг аниқ вақти айтилмаган.
Энг кўп қирғоқ бўйидаги Агиа Пелагиа қишлоғи жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу қишлоқда икки киши ҳалок бўлган.
Нашрнинг аниқлик киритишича, сув оқимлари бир нечта автомобилни қирғоқдан 25 км узоқликка олиб кетган.
Изоҳ (0)