АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Оқ уй ва Россия президенти маъмурияти ўртасидаги алоқа Совет давридагига қараганда анча заифлигини таъкидлади, деб ёзади «Censor.net».
«Менимча, биз ҳозир гувоҳ бўлаётган нарса аслида янада марказлашган, янада яккаланган ва ёпиқ бўлган Россия режимининг бир тури. Менимча, Путин қарор қабул қилиш жараёнини биз ҳатто Совет даврида ҳам кўрмаган даражада амалга оширмоқда», — деди Обама.
Унинг сўзларига кўра, Совуқ урушнинг баъзи кескин лаҳзаларида ҳам ҳар икки томон телефонда суҳбатлашиб, дипломатик каналлар орқали иш олиб бориши ва «аниқ сигналлар» юбориши мумкин эди.
Обаманинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар йўқолган баъзи алоқаларни тиклаш йўлларини қидирмоқда ва алоқа линиялари муҳимлигича қолаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)