Наманган вилоятидаги мактабда география фани ўқитувчиси ўқувчини аёвсиз калтаклади. Бу ҳақда «Дарё» муштарийларидан бири хабар берди.
Айтилишича, воқеа 13 октябрь куни Наманган шаҳридаги 58-мактабда содир бўлган.
Хабар муаллифининг қўшимча қилишича, бола айни пайтда шифохонада даволанмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ҳолатга муносабат билдирган вилоят ИИБ ахборот хизмати воқеа Наманган шаҳрида эмас, Давлатобод туманидаги 58-мактабда содир бўлганини, зўравон ўқитувчи география фани ўқитувчиси Э.М.лигини, калтакланган ўқувчи эса мактабнинг 5-«V» синфида ўқувчи 2011 йилда туғилган Х.М. эканини маълум қилди.
Мазкур ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади, — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.Аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда ўқувчи ўқитувчини калтаклагани хабар берилганди.
Изоҳ (0)