Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида техник инспектор ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда собиқ «Тошиссиққувват» ДУК ҳозирда «Veolia Energy Tashkent» ХК МЧЖ туман бошқармаси техник инспектори Б.Ж. фуқаро Ф.нинг хонадонида иссиқ сув истеъмоли учун мавжуд бўлган 6,2 миллион сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумот тайёрлаб бериш эвазига 400 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)