Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўз Twitter саҳифаси орқали Starlink билан ҳамкорликнинг давом эттирилишини таъкидлади.
«Тан олайлик: хоҳлайсизми ёки йўқми, Илон Маск урушнинг энг оғир дамларида бизга ёрдам берди. Корхоналар ўз стратегияларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Украина Starlink ўз ишини давом эттириши учун ечим топади», — деб ёзди президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
Шунингдек, Подоляк Россия президенти Владимир Путиннинг уруш очилганидан афсусланмаслиги ҳақидаги нутқига изоҳ бериб ўтди.
«Путиннинг пушаймон эмаслиги ва урушнинг муқаррарлиги ҳақидаги баёноти — жавобгарликдан воз кечиш. Украина ҳеч кимга ҳужум қилмади. НАТО ҳам. Россия бошқа давлатга бостириб кирди, шаҳарларни даҳшатга солди ва одамларни қатл қилди. Агар Россия истамаганда, ҳеч қандай уруш бўлмасди», — дейди Украина президенти офиси раҳбари.
Мавзуга доир: «Ҳеч нарсадан афсусда эмасман» — Путин Украинадаги уруш ва оммавий ўққа тутишлар ҳақида гапирди (видео)
Изоҳ (0)