Актёрлик карьераси Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлардан тортиб «Гарри Поттер» фильмидаги Ҳагрид ролигача бўлган ҳамма нарсани қамраб олган Робби Колтрейн 72 ёшида вафот этди, дея хабар беради The Guardian.
Актёрнинг вафотини 14 октябрь, жума куни унинг агенти тасдиқлади.
Робби Колтрейн «Гарри Поттер»даги афсонавий ролидан ташқари «Дунё етмайди», «Олтин кўз», «Оушеннинг ўн икки дўсти» ва бошқа фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Бундан ташқари, актёр машҳур мультфильмларга ҳам овоз берган.
Изоҳ (0)