Украина президент офиси раҳбари Михаил Подолёк мамлакат армиясининг Россия ҳудудига кирмаслигини таъкидлади, деб ёзади «Топор».
«Биз Россия Федерацияси ҳудудига кирмаймиз. Биз фақат мудофаа урушини олиб бормоқдамиз. Тугалланмаган урушни 2014-2015 йиллардагидек қолдириш мумкин эмаслигини тушунамиз. Биз мутлақо объектив равишда бутун ҳудудни (Украина) эгаллашимиз керак ва ундан кейингина у ёки бу музокара жараёнини мутлақо холис олиб бориш мумкин бўлади», — дейди у.
Аввалроқ Подоляк Қрим кўпригидаги портлашга Украинанинг алоқаси йўқлигини айтган эди.
Изоҳ (0)