Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина демократик ташаббуслари жамғармаси сўровига кўра, етти ойлик урушдан сўнг ҳар иккинчи украиналик Украина миллатчилик ҳаракати ташкилотчиси Степан Бандера фаолиятини ижобий баҳолай бошлаган, дея хабар беради «Агенство Новости». Бу бир йил аввалгидан сезиларли даражада кўп.

Фото: «Антимиф»

Фото: «Антимиф»

Россия ҳукумати, шу жумладан, Владимир Путин Бандера образидан неонацистларнинг синоними сифатида фойдаланади. Маълум бўлишича, етти ойлик уруш давомида 24 февралда эълон қилинган «Украинани денацификациялаш» ёрдамида Россия президенти бунинг тескарисига эришган.

Октябрь ойи бошида ўтказилган сўров натижаларига кўра, украиналикларнинг 49,6 фоизи Бандерани жуда ижобий, 11,1 фоизи эса салбий баҳолаган.

Ҳатто ўтган йили ҳам респондентларнинг атиги 31 фоизи унга нисбатан ижобий, 32 фоизи эса салбий муносабатда бўлган.

Ҳатто русийзабон украиналиклар орасида ҳам ҳозир Бандерага нисбатан ижобий муносабатда бўлган респондентлар салбийдан кўра кўпроқ – 29 фоизга 20 фоиз.

Путин томонидан Украинада эълон қилинган бошқа уруш мақсадлари ҳам худди шундай натижага олиб келди.

Россия президенти 24 февралдаги чиқишида Украинани «демилитаризация қилиш» режаларини маълум қилган. Лекин охир-оқибат Украина Европа давлатлари ва АҚШдан кўплаб қурол-яроғлар, жумладан, замонавий НАТО қуролларини олди. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари Россия армияси чекиниш пайтида қолдирган юзлаб танклар ва бошқа ҳарбий техникани қўлга олишга эришди.

10 октябрь куни Украина шаҳарларининг оммавий ўққа тутилишидан сўнг АҚШ, Германия ва бошқа Ғарб давлатлари Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишини эълон қилди.

Украинага бостириб кириш учун яна бир баҳона сифатида Владимир Путин НАТОнинг Шарққа кенгайиши ва блокнинг ҳарбий инфратузилмасининг Россия чегараларига яқинлашишини айтган эди. Сентябр ойи охирида Украина президенти Владимир Зеленский Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш учун ариза бераётганини маълум қилди.

Баҳорда Финляндия ва Швеция илгари тарихан нейтрал бўлиб келган иттифоққа қўшилиш учун ариза берди. Финляндия НАТОга қўшилганидан сўнг Россиянинг альянс мамлакатлари билан қуруқликдаги чегараси узунлиги икки баробарга яқинлашди (2600) км.

Изоҳ

Bahtiyor Islombekov

15 октябр, 10:39

Степан Бандерани WIKI дан укиб урганиб чикинглар олдин. ОУН (Организации украинских националистов) ни бош одамларидан булганини айтиб утинглар. Немис фашистларига хам хизмат килганини айтиб утинглар аввал, уни кахрамонга айлантирманглар!

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат