Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиялик эпидемиологлар фикрича, ноябрь ойида дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини авж олиши мумкин. Бу жаҳонда «омикрон» штаммининг янги — БҚ.1.1 субварианти тарқалиш хавфи билан изоҳланмоқда. Мутахассислар унга «сербер» деб ном берган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Прогнозларга кўра, агар тегишли профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмаса, ушбу янги мутация яқин келажакда доминант версияга айланиши мумкин. Хусусан, Швейцариянинг Базел университети Биологик маркази тадқиқотчиси К.Роемернинг таъкидлашича, ноябрь ойи охиригача Европа ва Шимолий Америка қитъаларида «сербер» қолган субвариантларни «сиқиб чиқариши» эҳтимоли мавжуд.

Қолаверса, БҚ.1.1 тез тарқалиш хусусиятига эга. Яъни у бир ҳафта ичида икки баравар кўпая олади.

Бунга қарши қандай самарали кураш олиб бориш мумкин?

Экспертлар хулосасига кўра, COVID-19’дан ҳимояланишнинг энг самарали чораси касалликка қарши бустер дозада эмланишдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди